ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Ақл бовар қилмас табиат мўъжизалари

5217
0
Чжанъе Данься боғи, Хитой
Геопарк Чжанъе Данься, Китай
 
Турфа рангларни ўзида мужассам этган мазкур тепаликлар табиат мўъжизаси ҳисобланади. Ундаги ёрқин бўёқлар табиий минераллар шарофати билан ҳосил бўлган. Яқин давргача мазкур жойларга унчалик ҳам аҳамият берилмас эди, лекин маскан дунёнинг энг ҳайратланарли гўшалари қаторидан жой олгач маҳаллий ҳукумат унинг инфраструктурасини кенгайтиришга бел боғлаган.

 

Уюни шўрхоки, Боливия

Солончак Уюни, Боливия
 
Булутларда сайр қилишни хоҳлайсизми? Унда Боливияга отланинг. Боливиядаги қуриб қолган Уюни шўр кўли сизга шундай имкониятни тақдим этади. Боливияда ёмғирлар мавсуми бошланиши билан Уюни саёз сув билан қопланади ва сувдаги булут акси ажойиб манзара кашф этади. 

 

Скафтафетль боғидаги музли ғор, Исландия

Ледяная пещера в парке Скафтафетль, Исландия
 
Юқоридаги сурат махсус декорацияга ўхшаб кетсада, аслида бу ёмғир, паст ҳаво ҳарорати ва шамол триосининг кашф этган гўзаллиги. Исландиядаги бу ажойиб ғор жуда ҳам нозик бўлиб, ҳар қандай лаҳзада қулаб тушиши мумкин. 

 

Беш рангли орол, Хитой

Озеро Пять цветков, Китай
 

Хитойдаги беш рангли кўл Цзючжайгоу миллий боғидаги кўплаб сув омборлардан бири ҳисобланади. Айниқса куз ойларида бу кўл ўзгача тароват кашф этади.
 

Дарвоза кратери, Туркманистон

Кратер Дарваза, Туркменистан
 

Ерда жаҳаннам борлигига ишонасизми? Туркманистондаги Дарвоза кратери кўринишидан дўзах қандай бўлиши мумкинлигини намоён қилаётганга ўхшайди. Бу ерни сайёҳлар айнан "Дўзах эшиги" деб атайдилар. 1970 йилларда олимлар газ билан тўлган ерости ғорига дуч келадилар ва уни ёқиб юборишга қарор қиладилар. Уларнинг ҳисобига кўра бу ердаг газ заҳираси бир неча кун давомиа ёниб битиши керак эди, лекин олимлар адашган кўринади. Чунки мазкур кратерга бугунга қадар ўчгани йўқ. 

 

Къерагболтен тоши, Норвегия

Камень Къерагболтен, Норвегия
 
Къерагболтен – ҳеч бўрттиришларсиз дунёдаги энг хавфли тош ҳисобланади. Норвегияга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ мазкур тош устида суратга тушишни  ўз бурчи деб ҳисоблайди. Мазукр тош 984 метр баландликда икки қоя ўртасида жойлашган бўлиб, у ҳар қандай лаҳзада тушиб кетиш эҳтимоли бор. Лекин бу сайёҳларни тўхтатиб қололмаяпти. 

 

Рорайма тоғи, Жанубий Америка

Гора Рорайма, Южная Америка

Рорайма тоғи Венесуэлада жойлашган бўлиб, булутлар билан ўралган. 
 

Вайтомо ғорлари, Янги Зеландия

Пещеры Вайтомо, Новая Зеландия
 
Яна бир табиат мўжизаси Янги Зеландияда жойлашган. Ғорнинг ички тарафи минглаб ялтироқ ҳашаротлар билан қопланган бўлиб, айниқса тунда ақл бовар қилмас гўзаллик касб этади. 

 

Драцена Дарахтлари, Йемен

Деревья Драцена, Йемен
 
Сокотра ороли ўзининг ғайриоддий флораси билан машҳур. Бу ерда бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган Драцена дарахтлари ўсади. 

 

Чанд Баори, Ҳиндистон

Чанд Баори, Индия
 
Чанд Баори Ҳиндистондаги қадимий зинали қудуқ бўлиб, 3500 тор зиналардан иборат. Унинг тубида одам учун заҳарли сув бўлиб, бу сайёҳларни ушлаб қололмайди. 
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг