alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Ипак ва зираворлар-2015 Халқаро Фестивали

2015 йил май ойининг 28 санасидан 1 июнига қадар Бухоро шаҳрида “Ипак ва зираворлар” анъанавий фестивали бўлиб ўтади.
Мазкур фестивал кўп йиллардан буён халқимизнинг маданий меросини асраш ва тарғиб қилиш мақсадида ўтказилади.
“Ипак ва зираворлар-2015” Халқаро Фестивали доирасида бу йил Бухоро миниатюра ва Ғиждувон кулолчилик мактабларининг зардўзлик, ўймакорлик, заргарлик, кулолчилик, гиламчилик сингари қадимий ҳунармандчилик турларининг кўргазмалари бўлиб ўтади.
Шунингдек, “Ипак йўлининг таркибий қисми сифатида Бухоро туристик марказини яратиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.
Фестивалда Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Нукус, Марғилон, Қоқонд, Шаҳрисабз, Андижон, Хива ва Риштон ҳудудларидан халқ ҳуманармандлари ва Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон вакиллари иштирок этадилар. 

alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг