alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Самарқандда Pearls of East фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 10-11-12 апрел кунлари кўҳна Самарқанд шаҳрининг қоқ марказида жойлашган “Сузана” арт-марказида Pearls of East анъанавий санъат фестивали бўлиб ўтади. 
Юртимизнинг гўзал шаҳарларидан бири бўлмиш Самарқанд,  ушбу фестивал муносабати билан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида амалий санъат соҳаси билан шуғулланувчи 150дан ортиқ сулолаларни, истеъдодли ҳунарманд усталарни, дизайнерларни, бахшиларни, ошпазларни, заргарларни, мусиқачиларни ўз бағрига олади. 
 
alt

“Pearls of East” – ижодий сулолар ва истеъдодли усталарни қўллаб-қувватлашга, кенг оммани амалий санъатнинг тенденциялари билан таништиришга ва Ўзбекистон маданий қадриятларини сақлаб қолишга қаратилган. 
Лойиҳа доирасида турли ҳил илмий, маданий-кўнгилочар дастурларнинг ўтказилиши ишлаб чиқилган. 
Шунингдек, сулола усталаридан бир қатор маҳорат дарслари, фольклор жамаолари чиқиши ҳам бўлиб ўтади.

Фестивал иш жадвали:
 
10 апрел, Биринчи кун
 
10:00 – Фестивал меҳонлари ва иштирокчиларининг ташрифи;
11:00 – Амалий санъат ярмаркаси очилиши;
11:00-13:00 – Фольклор жамоалар чиқиши;
12:00-13:00 – Самарқандлик усталардан кулолчилик санъати бўйича маҳорат дарслари;
14:00-16:00 –  Бахши чиқиши;
16:00-17:00 – Анъанавий қўғирчоқлар театри;
17:00-18:00 – Самарқандлик рассомлар ишлари кўргазмаси; 
 
11 апрел, Иккинчи кун
 
09:00-19:00 – Амалий санъат кўргазма-ярмарка иши;
11:00-13:00 –  Фольклор жамоалар чиқиши;
12:00-13:00 – Гиламдўзлик бўйича маҳорат дарси;
13:00-15:00 –  Бахши чиқиши;
15:00-16:00 – Анъанавий хўрозлар жанги;
16:00-17:00 – Анъанавий қўғирчоқлар театри;
20:00-24:00 –  Сумалак.
 
12 апрел, Учинчи кун 
 
07:00 -08:00 – “Қарияларни эъзозлаш йили” муносабати билан ҳайрия оши;
09:00-19:00 – Амалий санъат кўргазма-ярмаркаси;
11:00-13:00 –  Фольклор жамоалар чиқиши;
12:00-13:00 – Анъанавий каштачилик бўйича маҳорат дарси;
13:00-14:00 –  Самарқанд ошхонаси фестивали; 
14:00-15:00 – Анъанавий хўрозлар жанги;
14:00-17:00 – Фольклор жамоалар чиқиши;
16:00-17:00 – Анъанавий қўғирчоқлар театри;
16:00-17:00 – Фестивал иштирокчилари ва ташкилотчилари билан матбуот анжумани;
17:00-17:30 –Иштирокчиларни тақдирлаш маросими;
17:30-19:00 – Миллий либослар намойиши, шоу-бизнес вакиллари иштирокидаги концерт.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг