00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат
Сардор Миланонинг АҚШ бўйлаб сафари
Шу йилнинг июл ойида мен АҚШда сафарда бўлдим. Унда мен ишлашга ҳам, дам олишга ҳам улгурдим.
NBC каналида менинг иштирокимда интервью, ҳамда Backstreet boys продюсери ва Nsync Тим Кунс билан учрашувим бўлди.
Ушбу сафарим вақтида мен Орландо, Майами, Сент-Питерсберг ва Нью-Йоркда бўлдим. Ҳар бир шаҳар ҳақида алоҳида айтиб бераман.
NBC каналида менинг иштирокимда интервью, ҳамда Backstreet boys продюсери ва Nsync Тим Кунс билан учрашувим бўлди.
Ушбу сафарим вақтида мен Орландо, Майами, Сент-Питерсберг ва Нью-Йоркда бўлдим. Ҳар бир шаҳар ҳақида алоҳида айтиб бераман.
ОРЛАНДО
Яқин дўстларимникида бир неча ҳафта шинам, тинч ва кўкаламзор шаҳар Орландода (Флорида штати) яшадим. Бу шаҳарнинг барча ресторанларини кезиб чиқдим, ва албтта машҳур Universalда ҳам бўлдим.
Американинг фарқли томони шундаки, ҳар бир штатда, ҳар бир шаҳарида одамлари умуман ҳар хил ва бу фарқ жуда ҳам сезилади. Масалан, Орландода одамлари жуда вазмин, хушмуомалали, бир маромдаги ҳаётда яшовчи инсонлар. Шаҳарда асосан автода ҳаракатланишади, автобуслар кам, бир марта бир нечта сайёҳларни йўлни кесиб ўтишаётганини кўрганимни айтмаса, пиёда деярли ҳеч ким юрмайди. Бу шаҳарнинг барча савдо марказларида бўлдим ва шопингимни бир қисмини айнан Орландода амалга оширдим, бундан кўйним тўлди.
Сиз китларнинг, дельфин, кучуклар, мушуклар ва кўпгина ажойиб дўстларнинг синхрон шоусини Орландодаги Sea World ҳайвонат боғида кўришингиз мумкин бўлади. Ишонинг, Орландо шаҳарига айнан шуларни кўриш учун ҳам бир марта ташриф буюриш керак.
Мен дельфинни қучоқлаб, у билан мулоқат қилиб сузганимдаги сезган тенги йўқ ҳисларим - энг ёрқин хотираларимдан биридир.
Шунингдек, Cirque Du Soleil La Nouba га бўлган ташрифим ёдимда сақланиб қолди. Бу ташриф тўйғулар байрамини ҳадя этди менга. Перфомансдан сўнг эса, барча труппа аъзолари билан танишиш имкони насиб этди ва улар мен билан бирга циркнинг саҳна ортига экскурсия уюштиришди.
МАЙАМИ
Бир кунга Майамига бориб келишга улгурдим ва у ерда Лариса Москалёвани учратдим. Биз у билан бирга ҳотираларга берилиб, ажойиб суҳбат устида ёқимли оқшомни ўтказдик. Майами менга байрамлар шаҳридек бўлиб туюлди. Балки у ерга жума куни борганлигим сабабли, менда шундай таассурот уйғонгандир.
Майами кўчалари бу - туганмас базмлар, ҳамма ерда мусиқа овози, клуб, қовоқхоналар ва жуда кўп одамлар!
Майами кўчалари бу - туганмас базмлар, ҳамма ерда мусиқа овози, клуб, қовоқхоналар ва жуда кўп одамлар!
СЕНТ-ПИТЕРСБЕРГ
Майамидан кейин мен Сент-Питерсберг курорт шаҳарчасига йўл олдим. Шаҳарча Мексика ва Тапма кўрфазлари орасидаги ярим оролда жойлашган. У ерда соҳил, кунботиши ва гўзал манзарадан баҳраманд бўлдим. Оқшом эса денгиз маҳсулотларидан тоам тайёрлайдиган шинам ресторанда бўлдим.
НЬЮ-ЙОРК
NY.га учиб келиб, шаҳарнинг юраги бўлмиш Хилтон меҳмонхонасининг Times Squar. га қараган хонасига жойлашдим. Бир неча кундан кейин эса Бруклиндаги дўстларимнинг шахсий апартаментларига кўчиб ўтдим. NY.даги оқшом шунчаки текин тарзда ўтиши мумкин. Кечаси Times Square бўйлаб сайр қилар эканман, кўпгина туристлар шундоқ Times Square.нинг ўзида ухлашаётганлигини сездим – ажойиб кўриниш! Улар тунаган жой мумдан ясалган қаҳрамонларга тўла эди ва ухлаётан туристларни осонлик билан шу фигураларга ўхшатвориш мумкин бўлди. Қандайдир бир сюрреализм. Лекин, қандай меҳмонхона ва қайси туманда жойлашганинга қараб, 1500$ кетиши мумкин. Менга айнан мана шундай кескин фарқ сабабли шу шаҳар ёқади.
5 авенюдаги Bill's Bar & Burger.даги бургерларни алоҳида айтиб ўтишим лозим. Клярдаги шўр бодринг ва пишлоқли картошка фрига буюртма беринг – жуда ҳам мазали! Бу барда бир киши учун ўртача ҳисоб - 30$.
Айтганча, штатларда стейкларга ўрганиб қолдим, айниқса mediumrare.
Dean & Deluca супермаркети ҳақида биринчи марта 2006 йилда "Дьявол носит Прада" фильмини кўрганимда билганман. У ерда бўлиб, маҳсулотлар турли ҳиллиги ва сифатидан мамнун бўлдим.
Шунингдек, «Eataly Caffe» маркетига боришни маслаҳат бераман, у Chelsea туманидаги энг яхши бурчаклардан бири. У ерда сиз қўлда тайёрланган паста, вино шарбати, мазали мураббо топишингиз мумкин, кетаётиб Gelato.ни олишни унутманг. Кайфиятингизни кўтаради ва кунингизни ажойиб қилади!
Инстаграмга фотоҳисобот ва дўстларни ҳурсанд этиш учун Мадам Тюссо - musthave музейига сафар.
Албатта, NY шаҳрининг асосий диққатга сазовор жойлари Statue of Liberty, Central Park, Empire State Building, Rockefeller Center.ларни кўриб чиқиш лозим.
Нью-Йоркка келиб, бу мегаполиснинг ҳақиқий муҳитини ҳис этишни истаган эдим.
Times Square бу –кўпроқ бутун дунё туристлари учун мўлжалланган жой. Юрагимнинг бир қисмини Bryant Park ўғирлади. Эрта тонгдан уйғониб, Bryantpark бўйлаб югуриб сўнг севимли Starbucks.га киришни, кейин эса албатта мусиқа в