alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Янги йил олдидан бажариш керак бўлган ишлар


Ҳеч бир замон бўлмаганки кимдур вақт устидан ҳукмронлик қила олса. Вақт доим ўз ҳукмини ўтказиб келган. Мана яқиндагина кириб келган 2014 йил ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Остонада эса 2015 йил эшик қоқиб турибди. Ажойиб, йилда бир маротаба бўладиган Янги йил байрамига эса саноқли кунлар қолмоқда. Демак йилга якун ясаш мақсадида олдимизда турли -туман вазифалар туради.

Азизлар кириб келаётган йил сизга омадли бўлиши ва бахт келтириши учун олдингизга аниқ бир мақсад қўйиш даркордир. Шу сабабли йилнинг сўнггида қилиниши зарур бўлган энг муҳим ишлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу рўйхатдаги ишларни амалга оширинг ва Янги йил байрами ва келаётган йил омадли бўлиши кафолатини таъмингланг!
 

Демак, Янги йил байрами олди қилиниши зарур бўлган ишлар.

 
1. Қарзларни узиш. Ҳа албатта янги йил кириб келишидан аввал қарзларингиз бўлса улардан қутилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳеч бўлмаганида асосийларидан ёки бўлмаса бир қисмидан қутилиш даркор. Келгуси йилга қанчалик кам қарзсиз ёки умуман қарз бўлмаган ҳолда ўтсангиз шунчалик кириб келаётган йил сиз учун омадли ва даромадли бўлиши аниқ.

 
alt
 
 
2. Ташқи кўринишни ўзгартириш. Ташқи кўринишни ўзгартириш ички дунёингиз ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун янги йилгача соч турмагингизни ўзгартиринг, аввал соч рангингизни ўзгартиришга журъат қила олмаган бўлсангиз, ҳозир айни муддао. Кўзойнакни линзаларга ўзгартиринг, хуллас гўзаллик салонига ташриф буюриш бу албатта қилиниши керак бўлган ишлардан бири.

 
alt
 
 
3. Совғалар ҳарид қилиш. Яқинларингизга янги йил куни ҳадя қиладиган совғаларингиз ғамини олдиндан кўриб қўйинг. Янги йил шукуҳи янада ҳис қилиниши учун олган совғаларингизни ёрқин байрамона қоғозларга ўратиб олинг. Шунда 31 декабр куни совға олиш билан овора бўлмайсиз.
 
 
alt


4. Хафагарчиликларни унутиш. Йил давомида рўй берган кўнгилсизликларни ва сизни хафа қилган инсонларга нисбатан бўлган хафагарчилигингизни унутинг. Янги йилга ғам андуҳсиз ва гина-қудратсиз ўтинг.

 
alt
 

5. Ҳордиқни режалаштириш. Янги йил кўтаринки руҳда бошланишини истасангиз, ҳозирдан қишки таътилни қандай тарзда ва қаерда ўтказишингиз режасини тузиб қўйинг. Балки сиз табиат қўйнида қиш манзарасидан баҳраманд бўлган ҳолда ўтказишни истарсиз, балки конкиларда учишни ёки бўлмаса уйда қолишни хохларсиз. Шу сабабли сизга аниқ аввалдан тузилган дастур керак бўлади.

 
alt
 
 
6. Янги йил либосини ҳарид қилиш. Ҳа, ҳеч бир янги йил янги либоссиз ўтмаслиги аниқ. Демак, Янги йил кечасида киядиган кўйлагингизни ҳозирданоқ сотиб олинг, кейин эса қимматга олиб қўймаслик учун.

 
alt
 
 
7. Кераксиз нарсалардан холос бўлиш. Бу ишни ўзингизнинг гардеробингиздан бошласангиз маъқулроқ. Киймайдиган аммо ҳали янги бўлган либосларингизни етимхоналарга олиб бориб беринг. Яшаётган уйингизда ишлатмайдиган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган нарсаларни сақлашнинг ҳеч бир нафи бўлмайди. Улардан холос бўлинг ва уларни ўрнини янгилари эгаллаши аниқ.
 
alt
 
 
8. Яхшилик қилиш. Янги йил эшик қоқиб турган бир вақтда ўзингизда яхшилик фариштасига айланиш имкони мавжуд. Дўстларингиз билан болалар уйига ёки бўлмаса қариялар уйига бориб қизиқарли бир сахна кўриниши ташкиллаштириб беринг. Бундай имконингиз бўлмаса, ҳеч бўлмаганида оз бўлса ҳам эҳтиёжларни қондириш учун пул атасангиз аъло даражадаги иш бўлади. Ахир ҳаммамиз қўлимиздан келганича кимларгадур ёрдам беришимиз совоб ишлардан бири-ку.

 
alt
 
 
9. Ота-оналаримизга вақт ажратиб эътиборли бўлиш. Пойтахт ҳаёт тарзи ва кундалик ишлари билан бизнинг энг яқин инсонларимиздан бири бўлмиш ота-оналаримизга етарли даражада вақт ажратишга имконимиз бўлмайди. Шу сабабли яқинлар билан биргаликда кечани ҳуш кайфиятда шинам бир муҳитда ўтказишга ҳаракат қилинг. Ота-оналарингиз сизга ёшликда ўтказиб берган байрамлар каби, сиз ҳам уларга унутилмас оила даврасидаги кичик байрам уюштириб беринг.

 
alt
 

10. Янги йил байрам кечасини қаерда нишонлашни аниқлаб олиш. Бу байрамни уйда телевизор қаршисида зерикарли ҳолатда ўтказишни истамасангиз, ҳозирданоқ ким билан ва қаерда бу гўзал байрамни нишонлашингизни ўйлаб олинг.

 
alt
 
 
11. Уйни безатиш. Албатта уйимизни янги йил байрами шарафи билан безатиш азалий урфдир. Шу сабабли гирляндалар, ёрқин рангли чироқлар, пуфакчалар, ўзингизнинг қўлингиз билан ясаш учун рангли қоғозларни ҳозирлаб олинг ва тезда уйни безатишга киришинг. Бу иш оила даврасида маслаҳатлашган тарзда қилинса, ҳаммаси тайёр бўлганидан кейин безатилган уйни томоша қилиш янада мароқли бўлади.

 
alt
 
 
12. Байрам арчасини безатиш. Ҳа, уйни безатгандан кейин албатта арчани ҳам безатиш ёдингиздан кўтарилмасин. Ахир у Янги йил байрамининг рамзий дарахти-ку.
 
 
alt

 
13. Муҳим сўзларни айтиш. Дилингизга тугиб қўйган гапларингиз борми? Ёки бўлмаса анчадан бери айтишга журъат қила олмаяпсизми? Янги йил байрами айни дилдаги сўзларни айтиш вақтидир. Кўнглингизни очинг ва бахтиёр бўлинг.

 
alt
 
 
14. Янги йил дастурхонига менюни тузиб олиш. Агар сиз байрамни ресторанда эмас, балки уйда яқинлар даврасида кутиб олишни танлаган бўлсангиз, у ҳолда албатта янги йил дастурхонига қўйиладиган таомлар менюсини тузиб олинг. Дастурхонда албатта кириб келаётган йил эгаси севимли таомлари бўлиши шартлигини унутманг. Кириб келаётган йил от йилидир.
 
 
 alt
 
 
15. Маникюр қилиш. Албатта янги йил кечасида бетакрор бўлиш учун маникюр қилиш ёдингиздан кўтарилмасин. Ёрқин рангларни танлашни маслаҳат берамиз.

 
alt
 
 
16. Дўстлар билан учрашиш. Янги йил олди эски қадирдонлар билан учрашинг. Йил сарҳисобини қилинг ва кечинмаларингиз билан бўлишинг.

 
alt

 
17. Яшаётган шаҳрингизда янги очилган жойларга ташриф буюриш. Албатта биз яшаётган гўзал пойтахтимизда йил давомида жуда ҳам шинам масканлар очилган. Албатта у ерларга ташриф буюринг.
 
18. Ваъдалар устидан чиқиш. Агар сиз бирон кишига ваъда берган бўлсангиз, албатта уни бажаринг.
 
19. Ўз қўлимиз билан бирон нарса ясаш. Яқинларингизга ўз қўлингиз билан бирон нарса ясаб ҳадя қилсангиз, бу энг қимматбаҳо совғадан ҳам ортиқроқ бўлади. Масалан, тўқилган шарф, ясалган браслет ёки бўлмаса табрикнома жуда ҳам яхши ҳадя бўлади.

 
 alt

 
20. Миннатдорчилик билдириш. Сизни ўраб турган барча инсонларга улар сизнинг ҳаётингизда борликлари учун миннатдорчилик билдиришни унутманг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг