ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ

Ёш болалилар учун кераксиз буюмлар

5099
0

Оилада янги чақалоқ дунёга келар экан, бу ҳодисадан илҳомланган ёш ота-оналар ва бувижон-бобожонлар янги меҳмон учун турли туман харидлар қила бошлайдилар. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам аслида ёш она ва бола учун зарурми?! Бугун сизларга болалар учун умуман керак бўлмаган ёки жуда қисқа муддат ичида кераксизга айланиб қоладиган буюмларни ҳавола этамиз. 


Нам салфеткаларни иситиб берадиган ускуна


alt
 

Бу девайсни тажрибали ота-оналар энг кераксиз буюм деб ҳисоблайдилар, чунки нам салфеткалар бир неча сония ичида қўлингиз ҳарорати остида исийди. 


Радиоэнага


alt
 

Кераксизлик бўйича иккинчи ўринда жуда ҳам машҳур радиоэнага турар экан. Айниқса сиз кўпхонадонли уйларда яшаснгиз, болангизнинг йиғисини бу ускунасиз ҳам эшитиш имконига эгасиз. 


Эмизиш учун махсус ёстиқ


alt

Аввалига минг иштиёқ билан бу ёстиқни харид қилган оналар, тез орада унинг ўрнига оддийгина лўла болиш ёки думалоқ қилиб ўралган кўрпачадан ҳам фойдааниш мукинлигини тушуниб етадилар.

Ходуноклар


alt
 

Бу ускуна ўйлаб топилгунга қадар болалар унинг ёрдамисиз ҳам юришни ўрганганлар, қолаверса атак чечак қилаётган болага энг катта ёрдамчи сизнинг қўлларингиздир. 

Сакраш учун ускуна


alt
 

Аслида бу ускунада ўтиришга ҳамма болалар ҳам кўнишмас экан, қолаверса мазкур ускуна ёш болалар учун ҳавфли ҳисобланар экан, чунки ҳаддан ташқари ёш боланинг умуртқасига вертикал холда туриш зарарли, каттароқ болалар учун эса бу ускуна шунчаки қизиқ эмас. 

Сўрғичлар учун стерилизатор


alt
 

Ҳаддан ташқари стерил шароит боланинг иммун системасини заиф қилиб қўяди ва у оддийгина микробларга ҳам бас кела олмайдиган бўлиб қолади. Болалар шифокорларининг таъкидлашларича, сўрғичларни шунчаки қайнаган сув билан чайишнинг ўзи кифоя.

Болалар мусиқали шезлонги


alt

Каттагина маблағни алаб қиладиган бу буюмни болалар умуман ёқтирмас эканлар. Улар иссиққина она қўлларини ўрнини боса олмайдилар. 

Болалар кровати учун чодир


alt

Чиройли бўлишига қарамай бу буюм ўзида чанг йиғиш хусусиятига эга. Чангдан нафас олган болаларда эса аллергик реакциялар кузатилади.

Манеж


alt

Катта умидлар билан манеж харид қилган ота-оналар жуда тез афсуслана бошлайдилар. Чунки у жуда катта жойни эгаллайди, болалар эса у ерда ўтиришни хуш кўрмайдилар ва йиғлашни бошлайдилар. 

Йўргаклаш столи


alt

Мазкур буюм ҳам нари  борса икки ой хизмат қилади. Икки ойликдан ошган болалар одатда йўргакланмайдилар, йўргаклансалар ҳам пастроқ ва кенгроқ жойда бу шни амалга ошириш қулайроқ.


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг