alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

«Болажонлар-Ширинтойлар 2018» фестивалидан

 

Тошкентда уч кун давомида «Осиё рамзи» Республика дизайнерлар уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган «Болажонлар-Ширинтойлар» анъанавий Республика болалар модаси фестивали ўтказилади. 

Бугун, фестиваль доирасида иқтидорли дизайнерлар Ольга Яикова ва Денис Томилинларнинг маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

alt

Арт-бюро «Колибри» мода мактаби раҳбари, рассом-дизайнер Ольга Яикова ўз маҳорат дарсида турли мунчоқлар ва бошқа ашёлардан ўз қўли билан турли тақинчоқларни ясашни ўргатди. Маҳорат дарси қатнашчилари ўз дидларига кўра бетакрор, муаллифлик тақинчоқларини ясаш ва ўзлари билан уларни олиб кетиш имконига эга бўлдилар.

Ольга Яикова, дизайнер:

«Ажойиб, ёрқин, доимо интиқлик билан кутиладиган «Болажонлар-Ширинтойлар» фестивали бу йил 19 марта ўтказилмоқда ва биз бу фестивалнинг энг бошидан бери бирга эканимиз жуда ҳам қувонарли. Бизнинг Арт-бюро «Колибри» кўп бора халқаро ва Республика танловларида лауреат бўлиб келмоқда. Биз ҳар йили ўз тўпламларимиз билан фестивалда иштирок этиб келамиз. Бу йилги фестивалда «Колибри»  мода мактаби тарбияланувчиси Нилуфар Қаюмхўжаева болалар учун табиий матолардан тикилган либослари билан қатнашмоқда. Бугунги маҳорат дарсига келадиган бўлсак, иштирокчилар оддийгина мунчоқ ва симлардан ажойиб тақинчоқлар ясашни ўргандилар».

alt

Денис Томилиннинг маҳорат дарсида иштирокчилар болалар модаси тарихи, болалар кийимига бўлган талабларнинг катталарникидан фарқи ҳақида маълумотлар олиш имконига эга бўлдилар.

Денис Томилин, дизайнер:

«Бугун болалар модаси ҳақида маҳорат дарси ўтказдим. Болалар модаси индустрияси катталарникидан фарқ қилади. Коллекцияни яратишга қандай ёндашиш керак, матолар қандай танланади ва бугунги кунда нималар долзарб ҳисобланади. Ўйлайманки, иштирокчилар маҳорат дарсида ўзлари учун фойдали бўладиган маълумотлар олдилар».

alt


Фестиваль эртага ўз ишини давом эттиради. Фестивалнинг тўлиқ дастури билан бу ерда танишишингиз мумкин.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг