00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле
Иқтидорли дизайнер «Мода России» ғолиби
Бу йил ўн иккинчи бор ўтказилган танловда ҳамюртимиз Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон шарафни ҳимоя қилди. «Дўппи» номли коллекцияси билан иштирок этган дизайнер ҳамкасбларини ортда қолдириб, энг олий мукофот, олтин статуэтекани қўлга киритди.
Шу ўринда айтиш жоиз, дизайнерни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳозирда Россияда истиқомат қилаёган ҳамюртларимиз мода намойишига ташриф буюрганлар.
Шаҳзода Муҳаммедова ўтган йили ҳам мазкур танловда иштирок этган эди ва машҳур дизайнер Вячеслав Зайцев томонидан эксклюзив совға – «Магистр» китобини қўлга киритган.
Серқирра ижодкор Kunutun журнали учун бўлган суҳбатни сайтимизда ўқинг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
20-09-2018
ИЗОҲЛАР 0