Нариман Григоряндан баҳорий тўплам
Намойиш этилган «Баҳор-ёз 2018» тўплами нафислик ва мураккаб элементлар уйғунлигидаги 55та либосларни ўз ичига олди.
Намойиш Халкаро танловларда ғолиб бўлган 4 жамоанинг ёрқин ва шўх рақслари билан бошланди.
Аввал дизайнер Harbin Fashion Week мода ҳафталигида иштирок этган либослар тўпламини намойиш этди.
Шу куни намойишга келган меҳмонлар тўй либосларини ҳам кўришга муваффақ бўлдилар.
Тўплам намойиши вақтида ноёб видеороликлар ҳам тақдим этилди. Бу роликларнинг саҳналаштирувчи режиссёри дизайнернинг ўзи бўлди.
Нариман Григорян, дизайнер
«Harbin Fashion Weekдан кайтганимизда, бир нарсани тушуниб етдим, бундай намойишлар олдидан ҳеч қандай ҳаяжон ва қўрқувни хис қилмай қўйибман. Бунга сабаб, менинг жамоамни истеъдодли ва профессионал инсонлар ташкил этади. Жамоадаги ҳар бир иштирокчи ўз ишини юқори даражада бажарди».
Мазкур намойишдан сўнг Нариман Григорян Тожикистон ва Грузияда бўлиб ўтадиган Мода ҳафталикларида иштирок учун йўл олади.
ИЗОҲЛАР 0