alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Тошкент мода ҳафталиги. Иккинчи кун



Ҳафталикнинг муҳим намойишларидан бири #beyoung танловида иштирок этиш учун бу йил 300дан ортиқ аризалар топширган бўлиб, намойишда 71та ёш дизайнерлар Тошкент ахлига ўз либослар тўпламини ҳавола этишди.

alt

Анъанага кўра ташкилотчилар #beyoung дефилесини икки қисмда тақдим этдилар. Намойишнинг ўзига хос либослар тўплами қуйида.
 

Дурдона Тошкентова ва Нафиса Абдуллаева
Намойиш этилган либосларни яратишда дизайнерлар асосан сокин ва қаймоқ ранг матолардан фойдаланиб, чарм парчалар билан тўпламни бойитганлар. 

Васила Ганиева ва Мафтуна Жуманазарова 
Дизайнерлар қиш мавсуми учун ёрқин ранглардаги замонавий «курткалар» намойиш этишди. Ёшлар учун мўлжалланган тўпламда сидирға мато ва синтепондан фойдаланилган.

Камила Алиева
Тўқилган либослар дизайнери бу сафар катталар учун куз ва баҳор мавсумларига мўлжалланган либосларни тақдим этди. Ҳар бир либос қўл меҳнати маҳсули бўлиб, табиий иплардан фойдаланилган. Тўқилган кофталар ёшларбоп услубда яратилган. Бош кийим ва пойафзаллар ҳам образни якунлаган.

Наргиза Мирзабоева ва Асал Нуриддинова
Тўплам совуқ мавсум учун мўлжалланган бўлишига қарамай «сафари» услубида яратилган. Яшил, жигарранг, қизғиш ранглардаги тўпламдан нафақат қизлар учун балки йигитлар учун ҳам либослар жой олган.

Ёқутхон Каримова ва Шахло Арипжанова
Қизлар яратган оқшом либослари органза, шифон сидирға атлас матоларидан. Матолар устига турли нақшлардаги аппликациялар туширганлар. Шунингдек, тўпламдан битта келинлик либоси ҳам ўрин олган.

Хонанда Муниса Ризаева «Аламим бор» таронаси билан намойишга яхши кайфият бағишлади.

alt

Намойиш сўнггида ёш дизайнерларга иштирокчи сертификатлари топширилди. Энг яхши деб топилган коллекциялар муаллифларига дипломлар билан бирга ҳамкорлардан қимматбаҳо совғалар топширилди. Kunutun нашри ҳам ғолиб дизайнерларга ўз совғаларини тақдим этди.

Асал Шодиева, актриса ва танлов жюри аъзоси

«Менга ёш дизайнерлар намойиши жуда ҳам ёқади ва мен доимо уларни катта қизиқиш билан кузатаман. Улар, албатта, хатоларга йўл қўядилар, лекин уларда бир хиллик, қолип йўқ. Бу каби намойишлар эса уларга ўсишлари учун катта ёрдам бўлади».

alt

Зарина Низамуддинова, актриса ва танлов жюри аъзоси

«Мен ҳар йили Тошкент модалар ҳафталигини кузатиб келаман. Бугун қарангки, мен жюри аъзоларидан бириман. Дизайнерларимизда ривожланиш катта. Улар ўз устида ишлаганлари яққол  кўриниб турибди. Ростини айтганда, қайси бирига қандай баҳо қўйишни билмай қолдим. Албатта, қаттиққўллик билан қарор чиқаришга ҳаракат қилдим. Лекин шунга қарамай, мени лол қолдирган қатнашувчилар бор ва мен уларга 30 балл, яъни энг юқори баҳони қўйдим. Улар Муштарий Нодирова, Нодира Шарипова ва Гўзал Шамшиметова».

alt

Намойиш меҳмонлари:

#beyoung ёш дизайнерлар танлови намойишидан фотоҳисобот бу ерда. 
 

Ҳафталикнинг биринчи кунидан тўлиқ шарҳни бу ерда ўқинг.

alt

Эслатиб ўтамиз, бугун 16 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида Ўзбек дизайнерларидан муаллифлик намойишлари бўлиб ўтади.

Тўлиқ дастур сайтимизда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг