alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

ПРЕМЬЕРА: «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи»

Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтган тақдимот маросимига ташриф буюрган таниқли ижодкорлар қизил йўлакчадан ўтдилар. Улар орасида Умид Искандаров ва Рената Искандарова, Бекзод Маҳкамов, Зарнигор Ғаниева, Бахтиёр Фаттоҳов, Феруза Юсупова, Зиёда Нормуродова, Нодир Мўминов, Жамшид Абдуазимов, спортчи Мурод Хонтўраев ва бошқаларни кўриш мумкин эди.

altaltalt

«Мен террорчи эмасман» бадиий фильми ўткир сюжетли ҳарбий драма жанрида, реал воқеаларга асосланган бўлиб, бош ролни Алихан Ҳусниддинов маҳорат билан ижро этди. Шунингдек, фильмда актёрлардан Санжар Джавбердиев, Зиёда Нормуродова, Насрулло Нуров, Шоҳрух Раҳимов,  Бекзод Таджиев, Садриддин Амриддинов ва бошқалар бир қатор ролларни маромига етказиб ижро қилишган.

altaltaltalt

Тақдимотдан аввал саҳнага фильмнинг барча ижодкорлари таклиф қилинди. Уларнинг фильм хусусидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

altaltalt

 Нурмуҳаммад Ҳусниддинов, актёр: 

«Мен террорчи эмасман» фильмининг  асосий мақсади томошабинларга, айниқса, ёшларга терроризмнинг мудҳиш моҳиятини, унинг инсоният келажаги учун нақадар хавфли эканлиги тушунтиришдан  иборат. Биз терроризмнинг очкўз ва хоин юзини кўрсатишга, пул учун ўз Ватани, ота-онаси, дўстларига  хиёнат  қилаётган манқурт ватанфурушларни аслиятини янада теранроқ очиб беришга  уриндик. Шунингдек, ушбу фильм орқали терроризм  ғояларининг асоссизлигини, унинг инсониятга душманлик ва жиноятчилик хусусиятини ва билиб-билмай шу йўл орақли мафкурамизга зид бўлган  ҳаракатларларни амалга оширган  ҳар бир жиноятчига жазо муқаррарлигини кўрсатишни ўз олдимизга мақсад қилдик. Ҳаётий воқеаларни мисол келтириш  орқали юртдошларимизни ҳушёрликка, зарур бўлганда эса ватанимиз  ҳимояси учун қалқон бўлишга доимо тайёр туришга, тинчликни қадрлаб, уни англатишга ҳаракат қилдик.

«Мен террорчи эмасман» фильми «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Mir Ali cinema» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари  билан  ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати  кўмагида суратга олинган. Ушбу фильм Россияда рус тилига ҳам таржима қилинди. Намойиш куни фильм икки тилда, яъни ўзбек ва рус тилларида томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-05-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг