Sumalak Party базмидан фоторепортаж
29 март куни пойтахтимизнинг «Осиё гранд» ресторанида Sumalak Party - Юлдузли сумалак базми ўтказилди.
Ресторан миллий услубда ва баҳор байрамига монанд тарзда безатилган бўлиб, кираверишда меҳмонларни созандалар кутиб олди. Катта дошқозонда эса сумалак қайнади.
Сумалак базмига ташриф буюрган меҳмонлар қаторида Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Фармонов, Сардор Раҳимхон, Райҳон Ғаниева, Мавлуда Асалхўжаева, ҳамда хонандалар Манзура, Абдулла Қурбонов, Фирдавс Фазлиддинов, Нилюфар, Каниза, Шаҳло Аҳмедова, Санжар Холиқов, Улуғбек Холиқов, «Садо» гуруҳини кўриш мумкин бўлди.
Миллий рақслар дастаси кечага кўрк бағишлади.
Кеча бошловчилари Рихситилла Абдуллаев ва Нилуфар Сотиболдиева.
Шоу-бизнес вакиллари оқшомда ўз қўшиқлари билан меҳмонларни шод этишди.
Бекзод Саитов ва DilyaMur бренди асосчиси Дилноза Муратовалардан либослар намойиши ҳам тақдим этилди.
Дастурхон баҳорий таомлар билан безатилган бўлиб, сумалак, ҳалим, палов дастурхонга алоҳида кўрк бағишлади. Шунингдек, меҳмонлар учун турли мазали тортиқлардан иборат иккита фуршетли дастурхон безатилди.
Кўкламнинг гўзал таомларидан бири бўлмиш сумалакни доим ўйин-кулгу, ҳурсандчиликда кўпчиликда тайёрлаш одат эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Sumalak Party ҳам айнан шундай ҳурсандчиликда ўтди.
Сумалак базмидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда томоша қилинг.
ИЗОҲЛАР 0