Sumalak Party базмига фотоназар
Sarbon ресторанида 22 апрел куни Sumalak party базми бўлиб ўтди. Миллий урф одатларимизга айланиб қолган кўклам рамзи ва анъанавий кечанинг меҳмонлари ушбу кунда кўпгина совғалар гувоҳи бўлишди.
Кўкламнинг гўзал таомларидан бири бўлмиш сумалакни доим ўйин-кулгу, ҳурсандчиликда кўпчиликда тайёрлаш одатга айланиб қолган.
Мазкур базмга ташриф буюрган меҳмонлар швед столи, гўзал қўшиқлар, ProDance Show рақс жамоаси чиқишларидан баҳраманд бўлишди.
Сумалак базмини янада файзли ўтишини шу куни ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари таъминлади. Comedy.uz резидентлари эса мазкур кечага ўз чиқишлари билан кўтаринки кайфият улашдилар.
Шунингдек, Sumalak Party оқшомида Бегзод Саитов, Нариман Григорьян, Dilya Mur каби юртимизнинг кўзга кўринган дизайнерларидан либослар намойиши бўлиб ўтди.
Юлдузли меҳмонлар қаторида Насиба Абдуллаева, Абдували Ражабов, Лейли, Райҳон, Шахриёр, Шахноз, Шерзодбек,
Диёр Махкамов, Рухшона, Ойхон Ифорзода, Умид Искандаров, Рената Искандарова ва кўпгина бошқа шоу-бизнес вакилларини кўриш мумкин бўлди.
Sumalak Party базмидан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.
ИЗОҲЛАР 0