ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Анор ва хурма меваларининг фойдали ҳусусиятлари ҳақида

13768
0

Табиат доим ўз ҳукмини ўтказиб келади. Мана иссиқ ёз кунлар ортда қолди десак ҳам бўлади. Куз фасли ҳам эшикларни қоқиб кирди. Аммо бизнинг қуёшли ўлкамиз Ўзбекистонда ҳамшаҳарларимиз Сентябр ойида ҳали ҳам ёз исини ҳис этдилар. Октябр бошланиши билан салгина ҳаво салқинланиб куз кириб келганини шаҳримиз ахли сезгандай бўляпти.

Биз иссиқ ёз кунлари турли пишиб етган мевалардан тўйиб-тўйиб истеъмол қилиб олдик. Ҳатто қиш кунларига бизнинг бекаларимиз бу мевалардан ғамлаб қўйишга улгуришди ҳам.

Ҳаммамизга маълумки куз кириб келиши билан ўлкамизда анор ва хурма пишиб етилади. Демак, бу меваларни истеъмол қилиш айни вақти. Шу сабабли биз, сиз азизларимизга бугун анор ва хурма меваларининг фойдали ҳусусиятлари ҳақида ва нега уларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги борасида тўхталишни лозим топдик.
 
 
Биринчи навбатда анор меваси ҳақида сўзласак. 
 

 
alt

 
 
Анор меваси барча меваларнинг қироли ҳисобланади. Унинг тўқ қизил ранги кўзни қамаштиради. Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор фойдалилиги тан олинган бўлиб, унда организмнинг яхши фаолият кўрсатиши учун барча керакли витаминлар мавжуд. Агар сиз гўшт маҳсулотли таомларни истеъмол қилмасангиз ва вегетариан бўлсангиз, албатта шу мева сизнинг дастурхонингиз устида доимий равишда бўлиши керак. Чунки унда гўшт маҳсулотида мавжуд 15 аминокислоталар бор. Унда яна асосий бўлган С, Р, B6 ва В12 тўрт витаминлари мавжуд. Анор яна йод, калий, кальций, темир ва кремний каби минералларга бой.

Анор устки қисмидан қуриган, ичи эса яхши пишган ва сувли бўлиши керак. Чунки сиз анорни пўсти силлиқроқ вақтида узиб олган бўлсангиз у тақдирда анор ҳали яхши етилиб пишмаган бўлади. Шунинг учун анорни пўсти қуриганроқ бўлиши керак. Анорнинг пўсти бизга унинг пишган ёки пишмаганлиги ҳақида билиш имконини яратади.

Анор шарбати жуда ҳам фойдали бўлиб, уни қон камлик касаллигида, атеросклерозда, бронхиал астмада, ангинада, диабет касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади.


 
alt

 

Анорнинг пўсти, дони ҳам фойдалидир. Уларнинг ҳар биридан турли йўналишларда фойдаланилади.

Анорнинг пўстини чойга қўшиб ичилса, у уйқусизлик дардига учраганларга ва асаб тизими толиққан ва стресс ҳолатда юрган инсонларга фойдалидир. Яна томоғингиз ориб қолса, шифокор ҳузурига етиб боргунингизча анор пўстини қайнатиб унинг сувида чайсангиз анча ёрдам беради. Чунки унинг таркибидаги органик кислоталар инфекцияни йўқ қилиш имконига эга.

Анорни яна косметик восита сифатида ҳам аёлларимиз ўз гўзалликларини сақлаш учун қўллашлари мумкин. Юз терингиз ёғли ва ҳусунбузарлар гоҳида сизни безовта қиладими? У тақдирда сиз анор пўстини майдалаб зайтун ёғида салгина қовуриб олиб, уни музлатгичда сақланг ва ҳафтада икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда юзингизга ниқоб қилинг.


 
alt

 

Шуни айтиб ўтиш жоизки, анор овқат рационига киритилган бўлса ва уни истеъмол қилиб турилса юрак ҳасталиклари юзага келишини ва аёллар кўкрак раки олди олинган бўлиши мумкин.

Анор доналари эса юқори босимли касаллар учун жуда фойдали, у босимни секин-аста тушишига ёрдам беради.

Шуни эслатиб ўтишимиз керакки, ошқазон яра касаллиги мавжуд инсонларга анорни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки у жуда ҳам нордон ва кислоталидир. Анор шарбатини ўзини ичиш тишларимиз эмалини емирилишига олиб келиши мумкинлиги сабабли, унга озгина қайнатилган сув қўшиб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади.
 

 
Энди эса хурма меваси ҳақида фикр юритсак.



alt

 
Хўрма мевасининг ҳам фойдали ҳусусиятлари исботланган ва ҳамма томонидан тан олинган бўлиб, у ҳам анордан қолишмаган ҳолда бизнинг организмимизга фойдалидир.

Хурма меваси Европа мамлакатларида 19 асрларда танилган. Бундан аввал эса бу мева Хитойда етиштирилган. Уни “Олов ранг қуёш” ва Хитой шафтолиси” ҳам деб аташади. Чунки хурманинг Ватани Хитой деб ҳисобланади. Ўша ердан хурма бошқа шарқий осиё мамлакатларига тарқалган. Хурма, албатта бизнинг қуёшли ўлкамизда ҳам етиштирилади. Ҳозирги кунда дунёда хурманинг 500 дан ортиқ нави мавжуд.

 
Хурма меваси ҳам анор каби ўз таркибида жуда ҳам кўп фойдали витамин ва минералларга эга. Булар: С ва Р, калий, темир, фосфор, глюкоза, сахароза, кальций ва магний. Хурманинг таркибида магний мавжудлиги сабабли, организмдаги тошларнинг келиб чиқишини олдини олади. Темир моддаси мавжудлиги сабабли эса бўқоқ касаллигида, анемияда, атеросклерозда, иштаха бузилишида фойдалидир.


 
alt

 

Хурмадан яна косметик восита сифатида ҳам фойдаланилади. Юз терисини яхшилаш учун бу мевадан турли ниқоблар қилиш мумкин.

Милклар қонаши вақтида пишган хурманинг шарбати билан оғиз бўшлиғингизни чайсангиз ёрдам беради. Даволаш воситаси сифатида хурманинг қуритилганидан ҳам, пишганидан ҳам фойдаланилади. Хурма асаб тизимини ҳам тинчлантириш ҳусусиятига эга.

Аммо хурмани қандли диабет касаллигига учраган ва юқори вазнли  беморларга истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Чунки унинг таркибида юқори миқдорда шакар мавжуд.


 
alt

 

Шунингдек, юқорида тўхталиб ўтилган икки мевадан ҳам пазандаларимиз турли-туман мазали ширинликлар ва салатлар ҳам қилишлари мумкин.
 
 
alt


 
alt


 
Яна шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки ҳар нарсада меъёр бўлиши шарт бўлганлиги сабабли, сиз азизларимиз  бу меваларни ҳам истеъмол қилишда меъёрга амал қилиш ёдингиздан кўтарилмасин. Биз инсонлар тоамномамизда фақат бир турдаги ва кундалик ҳаётимизда танавул қилишга кўникиб қолган нарсаларни истеъмол қиламиз. Аммо ҳеч вақт биз организмимизга фойдали маҳсулотларни танаввул қиляпмизми, йўқми ўйланмаймиз. Шу сабабли келинг азизлар, бу турли муаммоларга тўла жўшқин пойтахт ҳаётида организмимизга фойдали ва мазали бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишга ҳаракат қилайлик.

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-10-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг