alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

V Юбилей Ресторан Мукофоти ғолиблари аниқланди

Тадбир ғолибларга мукофотни анъанавий тантанали равишда топшириш маросимисиз ўтказилди. Ташкилотчилар ва ҳакамлар ҳайъати санитария меъёрларига риоя этишга ва натижаларни фақат ҳакамлар ҳайъати ва Рестораторлар Кенгашининг бир неча аъзолари иштирокида эълон қилишга қарор қилдилар.

Бунинг учун иштирокчилар Sette Bar масканида тўпланишди ва бу рамзий маънога эга бўлди, чунки 2016 йилда илк маротаба рестораторларни мукофотлаш айнан шу ерда ўтказилганди.  ​alt

alt

Бу сафар доимий аъзолардан иборат Фахрий ҳакамлар ҳайъати фақат Катта ҳайъатнинг овоз бериш натижаларининг тўғрилигини текшириш учун олдиндан тўпланди. 50 нафардан иборат  юбилей йили учун ташкил қилинган - бизнес, маданият ва дипломатик корпус вакиллари халқ танлови етакчилари орасидан ўрин олган масканларга онлайн овоз бердилар.

alt

UHY Tashkent халқаро аудиторлик компанияси вакили иштирокида натижаларни текширгандан сўнг, Фахрий ҳакамлар ҳайъати аъзолари ғолибларни эълон қилишга киришдилар.

alt

Маросимни Дилдар Исламова очиб берди, у учта номинация бўйича ғолибларни эълон қилди, жумладан:

«Энг Яхши Тез Овқатланиш Маскани» - KFC тармоғи (финалда шунингдек, EVOS ва Shef Burger масканлари тақдим этилган)

«Энг Яхши Маскан Интерьери» - «Чайкоф» тармоғи  (финалда шунингдек, Paul ва Queens масканлари тақдим этилган)

Ҳакамлар ҳайъати қарори билан бир хил миқдордаги овоз туфайли икки маскан «Йил очилиши» номинациясида ғолиб деб эълон қилинди. Улар Wine Time ва Lagman 24 масканлари. (финалда шунингдек, Khan Chapan ва Köfteci Ramiz масканлари тақдим этилган).

alt

Ғолиблар эълон қилинаётган лаҳзаларда, маросим иштирокчилари учун ҳар бир номинация бўйича уч нафар финалистнинг тўплаган овозлари сони экранда намойиш этиб борилди.

alt

Навбатдаги совриндорларни Польша Республикасининг Ўзбекистондаги вақтинчалик элчи вазифасини бажарувчиси Томаш Коллат эълон қилди. 

«Энг яхши Кафе» - «Чайкоф» тармоғи (финалда шунингдек,  Paul ва Bon! масканлари тақдим этилган)

«Энг яхши етказиб бериш хизмати» -  «Чайкоф» тармоғи (финалда шунингдек, EVOS ва Yaponamama масканлари тақдим этилган)

«Энг Яхши Бар» номинациясида ҳам бир хил миқдорда овоз тўплаган иккита маскан ғолиб бўлди. Номинация лауреатлари - The Bar ва Семь Пятниц  (финалда шунингдек, Steam Bar маскани тақдим этилган).

alt

HYATT Regency Tashkent меҳмонхонасининг тижорат директори Анна Мартусевич навбатдаги совриндорларни эълон қилди: 

«Энг яхши турк таомлари маскани» - Efendi тармоғи (финалда шунингдек, Basri Baba ва Divan by Demir масканлари тақдим этилган)

«Энг Яхши Пан-Осиё Ошхонаси маскани» - Teppanyaki (финалда шунингдек, Hori ва Yaponamama масканлари тақдим этилган)

alt

Ҳакамлар ҳайъати аъзоси Равшан Ибрагимов қуйидаги номинациялар бўйича ғолибларни эълон қилди:

«Энг Яхши Континентал (Европа) Ошхонаси» - Paul (финалда шунингдек, «Чайкоф» ва Gosht масканлари тақдим этилган)

«Энг Яхши Миллий Таомлар маскани» - Shashleek тармоғи (финалда шунингдек, Plov Lounge ва Rayhon масканлари тақдим этилган)

 

alt

Ресторан мукофотида икки номинация бўйича ғолиблар мукофотнинг аввалги йиллардаги ғолибларидан иборат Рестораторлар Кенгаши томонидан аниқланади. Тимур Мусин ва Алишер Ҳалимбетов қуйидаги номинациялар бўйича ғолибларни эълон қилди:

«Энг Яхши Бош ошпаз» - Сергей Полянин

«Рестораторлар танлови» - Merhaba Steakhouse

alt

Мукофот ташкилотчиси бўлмиш MYDAY медиа-ресурс фақатгина битта номинацияда ғолибни аниқлайди.  MYDAY медиа-ресурси раҳбари Катерина Фоминых «Ресторан Саноатига Қўшган Ҳиссаси Учун» мукофоти ғолибини эълон қилди. Бу пандемия даврида ҳудудларда ресторан бизнесини ривожлантиришда қатъият ва энг юқори хизмат кўрсатган Бухоро шаҳридаги Fillet ресторани бўлди.

alt

Фахрий Ҳакамлар ҳайъатининг яширин овозидан сўнг асосий мукофот - «Гран-При: Йилнинг Энг Яхши Маскани» совриндори мукофот Раиси, Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги ҳамкорлик раҳбари жаноб Франсуа Бежо томонидан эълон қилинди. Мукофот ликопчаси Teppanyaki масканига насиб қилди. 

 

Meal&Drinks Choice 2016: Қандай ўтди

Meal&Drinks Choice 2017: Қандай ўтди

Meal&Drinks Choice 2018: Қандай ўтди

Meal&Drinks Choice 2019: Қандай ўтди

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-03-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг