alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Баҳорнинг 5та тансиқ таоми

СУМАЛАК

alt

«Сумалак» атамаси – «шарбат учун қилинган», «ундирилган  арпа» маъносини англатувчи қадимги туркий сўз бўлмиш «сума»дан келиб чиққан. Сумалак тайёрлашда даставвал буғдой дони яхшилаб ювилади ва бир кунга совуқ сувга бўктириб қўйилади. Эртасига буғдой ясси юзага 2-2.5см қалинликда ёйиб чиқилади. Буғдой ундириладиган хона салқин ва қоронғу бўлиши керак. Буғдой ундираётган одам кунига 4 маротаба буғдойга сув қуйиб туради. Бу жараён буғдой униб чиққунига қадар давом этади. Одатда буғдой 1 ҳафтада униб чиқади. Буғдой ҳаддан ташқари ўсиб кетса сумалак тахир чиқади. Шунга алоҳида эътибор бериш керак. 1кг буғдойга 4кг ун қўшилади. 

КЎК СОМСА

alt

Фақат баҳор ойларида тайёрланганлиги сабаб, тансиқ ҳисобланади. Одатдаги сомса хамири қорилади ва ёйилади. Қиймасига илк кўкариб чиққан ялпиз, исмалоқ, отқулоқ, жағжағ, мачин, шўра, чумчуқкўз, беда каби доривор ўсимликлар солинади.

ҲАЛИМ

alt

Ҳалим (Ҳалиса) буғдой ва мол гўштидан тайёрланадиган қадимий миллий таомларимиздан бири. Ҳалим тайёрлаш учун қайроқи буғдой бир оз намланиб, ёғочда туйилиб, совуқ сувда ювилади, сўнг 5-6 соат давомида илиқ сувда ивитилади. Ўсимлик ёғи қиздирилган қозонда лўнда- лўнда тўғралган гўшт қовурилади, сўнг тайёрланган буғдой солиниб, дарҳол сув қуйилади ва 2-3 соат давомида паст оловда қайнатилади. Таомни тўхтовсиз ковлаб туриш лозим. Минг дардга даво бўлган миллий таомларимиздан бири.

ЧАЛПАК

alt

Чалпак юпқа нон бўлиб, оширма хамирдан тайёрланади. Хамир ичига кўкатлардан тўғраб солинади. Қозонда қизиб турган ёғда ҳар икки томони қизартириб пишириб олинади. Чалпак сумалакни қозонга солишдан олдин яхши ният билан тайёрланади.

КЎК ЧУЧВАРА

alt

Уни тайёрлашда турли кўкатлардан фойдаланиш мумкин. Чучвара хамири қорилади, қиймасига майдаланган кўкатлар солиб тугилади ва қовуриб олинади.

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг