Basri Baba турк ресторани Тошкентда
Basri Baba – турк таомлари ошхонаси 12 март куни меҳмонлар учун ўз эшикларини очди. Масканнинг шарқона интерьери ўзида турк ва ўзбек маданиятини мужассам этган бўлиб, зал анъанавий турк мозаикали қандиллари билан безатилган, деворларида эса шарқ созандалари акс этган.
Рестораннинг асосий концепцияси Анадолу ошхонасининг таомларини оригинал рецептлар бўйича тайёрлашдир. Очиқ ошхона меҳмонларга пишириш жараёнини кузатиш ва ошпазлар билан мулоқот қилиш имконини беради. Очилиш куни меҳмонларни шахсан кутиб олган туркиялик, махсус таклиф этилган бош-ошпаз Эрен Бабаташ эндиликда барча Тошкент аҳолисини махсус таомлар билан қувонтиради. Ресторан 300 кишига мўлжалланган бўлиб, асосий зал, айвон ва чилим бардан иборат. Шунингдек, сиз турк ширинликлари ва зираворлар ва кўплаб бошқа нарсалар харид қилишингиз мумкин бўлган дўкон ҳам мавжуд.
Тантанали очилиш маросимига 250 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилинган бўлиб, турк миллий либосларидаги мафтункор қизлар уларни баҳорий безатилган фтозона олдида кутиб олдилар.
Табрик сўзига маскан асосчиларидан бири Басри Тукери, шунингдек, Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва бошқа фахрий меҳмонлар чиқдилар. Тантанали тасма кесиш маросимидан сўнг турк ошпазларининг таомларини татиб кўриш учун меҳмонлар ресторанга таклиф қилинди.
Кайфиятни нафақат ошпазларнинг саҳоватли тортиқлари, балки, бир қатор санъаткорлар, жумладан, миллий чолғу асбобларида ижро этувчи «Шод» гуруҳи, очилишнинг расмий қисмида мусиқий кайфият улашган Dj Sam, «Сабо» миллий рақс ансамбли ва турк ва ўзбек тилларида куйловчи «Шафран» гуруҳи тақдим этдилар. Кечани бошловчилар Рустам Худойберганов ва Азалия Шаяхмедова олиб бордилар.
Меҳмонлар орасида Рашид Холиқов, Шукрилло Исроилов, Фарҳод Алимов, Зиёда, «Беном» гуруҳи вакиллари Комил ва Сарвар, Шахло Зоирова, Хилола Хамидова, Рихситилла Абдуллаев, Шаҳзода Муҳаммедова, Луиза Расулова ва бошқаларни кўриш мумкин эди.
Ҳар бир меҳмонга алоҳида эътибор кўрсатилди. Аёлларга гўзал гуллар, эркакларга эса эсдалик совғалари топширилди.
Басри Тукери, ресторан ҳамсоҳиби: |
Эрен Бабаташ, бош-ошпаз: |
Сардор Абидов, ресторан ҳамсоҳиби: |
Рашид Холиқов, хонанда: |
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек кўчаси, 6-тор кўчаси, 16 уй
Телефон: +99899 0701111
Instagram: basribaba_restaurant
Ресторан очилишидан фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
ИЗОҲЛАР 0