alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Чак-чак, бўғирсоқ ва қуш-тили рецепти

Чак-чак
alt
Масаллиқлар:
Тухум – 4дона
Ун – 250-300гр
Туз – 0,5 чой қошиқ
Сода – 0,5 чой қошиқ
Қиём:
Шакар – 2 стакан
Сув – 1 стакан
Асал – 2 ош қошиқ 

Хона ҳароратидаги тухумларни идишга чақиб соламиз, ярим чой қошиқ туз қўшамиз ва миксер ёрдамида қуюқ кўпик ҳосил бўлгунга қадар кўпиртирамиз. Сўнг сода соламиз ва яна бир марта аралаштирамиз. Тайёр бўлган массага оз-оздан ун қўшиб, юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни кафтимиз билан яхшилаб муштлагач, целофан пакетга ўраб, тиндиришга қўямиз. Хамир икки соат давомида дам олиши керак. Шу икки соат давомида ҳар ўн беш- йигирма дақиқада муштлаб турамиз.
Икки соат тинган хамирни 2мм қалинликда ёйиб оламиз ва айлананинг ярмига эритилган қўй ёғи сурамиз. Сўнгра хамирни иккига буклаймиз ва ва 3см кенгликда тасмалар кесиб оламиз. Тасмаларни эса 1см кенгликда кесиб чиқамиз.
Тайёр бўлган хамир кесмаларини қизиб турган ёққа солиб, аралаштириб турган ҳолда қовуриб оламиз. Жуда ҳам қизариб кетмаслиги керак. Қовурилган хамирни патнисларга ёйиб қўямиз.
Энди чак-чак қиёмини тайёрлаймиз. Бунинг учун шакарни темир идишга солиб устидан сув қуямиз ва қиём ҳолатига келгунга қадар қайнатамиз. Сўнгра қиёмга асал қўшиб, асал эригача яна икки дақиқа давомида қайнатиб оламиз. Қиём тайёр.
Қиём сал совугач қовурилган хамир билан аралаштирамиз ва шакл берамиз. Чак-чак тайёр.


Бўғирсоқ
alt
Масаллиқлар: 
Ун – 500гр
Сут – 200мл
Тухум – 1 дона
Шакар – ¼ стакан
Сарёғ – 75гр 
Туз – 1 чимдим 
Қовуриб олиш учун ўсимлик ёғи – 500мл. 

Бугун сизларга оширма ҳамирдан пишириладиган бўғирсоқ рецептини тақдим этамиз. Аввалига сут, эритилган сарёғ, тухум, шакар ва тузни бир идишга солиб яхшилаб аралаштириб оламиз, сўнг аста-секин ун қўшиб хамир қорамиз. Хамирни яхшилаб муштлаб, пакетга ўраймиз ва 30-40 дақиқа давомида тиндирамиз. Тинган хамирни бўлакларга бўлиб, хасипсимон кўринишга келтирамиз. Сўнг майда бўлакларга бўлиб, думалоқ шаклини берамиз. Зувалачаларга ғалвир ёки човли ёрдамида шакл берамиз. Қиздирилган ўсимлик ёғида ҳар томонидан паст оловда пишириб оламиз. Тайёр бўлган бўғирсоқни дастурхонга ўз дидингизга қараб безатинг. 


Қуш тили
alt
Масаллиқлар:
Ун – 1кг
Сув – 0,5 стакан
Тухум – 2 дона
Сарёғ – 0,5 стакан
Шакар – 1 ош қошиқ
Қовуриб олиш учун пахта ёғи – 1 л

Биринчи бўлиб шакарни озгина сувда эритиб оламиз, 2 та тухум чақиб хамир қоришга киришамиз, хамир қораётган вақтда унга ёғ ҳам қўшамиз. Хамирни қориб бўлганимиздан сўнг, уни бир зум тиндириб қўямиз. Хамир тингандан сўнг, ўқлов ёрдамида юпқа қилиб ёйиб оламиз. Кейин эса чети жимжима пичоқдан фойдаланиб, ўзизга ёқкан шаклда, тўрт бурчак, ромб ёки учбурчак шаклларида кесиб олишингиз мумкин.
Ёғ солинган қизиган қозонга хамир бўлакларини солиб пишириб оламиз. Қуш тилини пишираётган вақтингизда қозон бошидан кетманг, чунки қуш тили жуда ҳам тез қизариб, куйиб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Қуш тилини тилла рангга киргандан сўнг қозондан сузиб олишингиз мумкин. Човлига солиб, бир оз ёғини оқизиб олинг. Қуш тилини табингизга кўра шакар упаси билан ҳам безатишингиз мумкин.

Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг