alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Баҳор таъми: Puera чой уйи нимани тавсия қилади

Шундай қилиб, Puera чой уйи устаси бизга баҳорги авитаминозда, тушкунликдан халос этадиган ва тери рангини кўркамлаштиришда ёрдам берадиган асосий чой турлари ҳақида гапириб берди.  Кўк ва оқ чой, шунингдек танамизни мутаносиб ишлашида ёрдам берадиган бир қатор бошқа ичимликлар бизнинг шарҳимизда.


alt

 

Тинчлантирувчи сифатида «Ванилли булут» каби чой тури жуда маъқул келади. Ганпаудер чойи асосида яратилган мазкур чой чарчоқли иш кунидан сўнг сокинлаштириб, чарчоқни ёзишга, асабларни тинчлантириш хусусиятига эга. Бу чойда асаб тизимини тинчлантирувчи лимонўт ва ялпиз барглари мавжуд. Дармондориларга бой арпабодиён мевалари эса танага оғриқ қолдирувчи восита сифатида яхши таъсир кўрсатади. Апельсин ва лимон бўлаклари чой таъмини янада бойитиб, С дармондориси билан тўйинтиради. Унда мавжуд бўлган кардамон чойдаги кофеин таъсирини камайтириб, ваниль ширин маза беради. 

 

alt
 

Моддалар алмашинуви ва енгиллик ҳисси учун «Қаймоқли ертути» чойи аъло восита бўла олади. Бу йирик баргли хитой чойи таркибида қора қорағат барглари ва ертути мевалари мавжуд. Дамланганда ертутининг бой ифори ва қаймоқ мазаси юзага келади. Чойнинг бетакрор шифобахш хусусиятлари азалдан маълум. Ҳозирги кунда деярли барча парҳезларга моддалар алмашинувини яхшилаш ва вазн ташлаш учун кўк чой киритилган. Ундан ташқари мазкур чойда катта миқдорда глютамин кислотаси мавжуд. У организм фаолияти учун зарур бўлиб, моддалар алмашинувига кўмаклашади ва толиққан асаб тизимини қайта тиклайди. 

 

alt

 

Юрак бобида эса «Оқ саллагул» ёки «Бай Му Дань» чойи жуда қўл келади. Бу 6 хил ҳақиқий оқ чойдан биридир. У кўк ва қизил турдаги чойлардан ферментация даражаси ва бетакрор таъми билан фарқ қилади. Бу ичимликнинг қимматлиги сабаби, унинг ишлаб чиқариш жараёнининг мушкуллигидадир -  бу чой тури учун бутанинг энг юқори қисмидаги барглар терилади. Оқ чойларни барчаси юқори сифатли ҳисобланади, лекин «Бай Му Дань» сифат  ва таъм буйича энг яхшиларидан ҳисобланади. "Оқ саллагул"нинг ранги бир текис бўлмагани билан унинг мазаси шубхасиз ажойиб. Эфир ёғларининг бетакрор композициясини ўзида мужассам этган ажойиб таркиб унга антиқа ифор ва ёқимли таъм бахш этган. Туғри дамланганда барча бу чойнинг қовун, асал ва гуллар мазасини таратган ажойиб уйғунликдан баҳраманд бўлиш имконига эга. Бу чойда аминокислоталар, микроэлементлар ва бошқа фойдали моддалар тўлалигича сақланиб қолади. Шундай қилиб «Оқ саллагул» қон таркиби, юрак фаолияти ва юрак қонтомир тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

alt

 

Агар кўпчилик учун севимли ичимликларга назар солсак, унда мохитони танлаган маъқул. Мохито - ёрқин ва хуштаъм мазага эга бўлиб, таркиби ва ифори анъанавий кубача коктейльни эсга солади. Сенч кўк чойига лимон пўстлоғи, лимон баргалари табиий ялпиз ва цитрус мойлари билан тўйинтирилган ялпизўт аралашмаси бардамлаштиради, кучга тўлдиради. Осиё табиблари азалдан кўк чойнинг оғиз бўшлиғи учун фойдаси ҳақида таъкидлашган. Ҳозирги кунда бу гипотеза замонавий илмий тиббиёт томонидан ўз тасдиғини топди. Кўк чой шу билан бирга тишларни кариесда ҳимоя қилишда кўмаклашувчи фтор бирикмаларини ўзида мужассам қилади.

 

РЕКЛАМА ҲУҚУҚИ АСОСИДА

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-03-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг