ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

7360 кг палов! Жаҳон рекорди ўрнатилди!

 

Паловни тайёрлашда юртимизнинг 50 нафардан ортиқ ошпази қатнашди. Мегапаловни тайёрлаш учун 1900 кг гуруч, 1500 кг мол, 400 кг қўй гўшти, 2700 кг сабзи, 220кг думба, шунча пиёз, 400 литрдан зиёд ўсимлик ёғидан сарфланди. Шунингдек, таомга 57 кг туз, 100 кг нўхот, 190 кг магиз, 5 кг зира, 2 кг янчилган қалампир, 1 кг зарчава ва 350 литр сув қўшилди.

Палов диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда тайёрланди. Олмалиқ кон-металлургия заводида тайёрланган қозоннинг оғирлиги 7 тонна 70 килограмм, чуқурлиги 1,5 метрни ташкил этади.

 Баҳриддин Чустий:

«2000 йилда адашмасам қайсидир давлатда энг катта таом тайёрлангани ҳақида эшитгандим. Шунда биз ҳам ўзбек миллий таоми — паловни ҳам рекордлар китобига киритсак қандай бўлар экан деган фикр туғилганди. Ҳаракатни эса 2011 йилларда бошладик. «Guinness World Records»дан 2012 йилда жавоб ҳам келганди, аммо баъзи сабабларга кўра бу ҳаракатлар тўхтаб қолганди. Мана энди кўриб турганингиздек бу йил уринишлар самара берди. Ҳаракатларимиз 3 ойдан бери давом этади. Мана 3 кундан бери бу ердаги ишларни ташкиллаштириш билан банд бўлдик. Сабзи тўғраш жараёнининг ўзига 100 дан зиёд ошпаз жалб этилди».

Рекордни қайд этиш учун Гиннес Рекордлар китоби вакили Ричард Стэннинг юртимизга ташриф буюрди.

alt

Рекорд ошимиз тайёр бўлгач Стенинг Ричард саҳнага чиқиб, барча қилинган ишларни кўздан кечирди. Сўнгра паловни тайёрлашда барча қонун-қоидаларга риоя қилингани ва бемалол бу таомни «Гиннес рекордлари китоби»га киритиш мумкинлигини мамнуният билан қайд этди.

altaltalt

Халқ сайли тарзида ўтказилган фестивалда миллий қадриятларимиз ва маънавий меросимиз акс этган амалий ва тасвирий санъат намуналари намойиш этилди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фольклор жамоалари, бахши-шоирлар, оқин ва жировлар, қизиқчилар иштирокида концерт дастурлари барчага хушнудлик улашди. Фестиваль жараёни Сайлгоҳ кўчасида ўрнатилган йигирмадан ортиқ экранда намойиш этилди.

altalt

«​Шарқ гавҳари»

Очиқ осмон остидаги Шарқ арт-бозори барчада катта таассурот қолдирди. Расталарда намойиш этилган Марғилон атласи, Чуст пичоғи, Бухоро дўпписи-ю сурхон жиякчаси барчада катта таассурот қолдирди.

altaltaltalt

Мансуржон Ҳамидов, ҳунарманд:

«35 йилдан бери эчки юнгидан турли маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланаман. Мана ҳозирда оилавий тадбиркор бўлганмиз, фарзандларим ҳам қанотимга кирган. Мана биз ҳам бугунги фестивалда қатнашиб турибмиз. Албатта бундан жуда мамнунмиз. Жуда кўп маҳсулотлар олиб келдик. Улар нафақат чет эллик меҳмонларга, балки ўзимизнинг юртдошларга ҳам ёқиб турибди. Ишонамизки, бугунги ўтган сайл барчанинг қалбида ёруғ хотиралар билан қолажак».

«​Тандир-шоу»  

Фестиваль давомида гастрономик ярмарка ҳам ташкил этилди. Унда меҳмонлар миллий таомларимизни тайёрлаш жараёнини кузатиб борди. Энг қизиғи, тандирда пиширилган лағмон барчага бирдек манзур бўлди.

altalt

Сайлгоҳда иштирокчилар юртимизнинг барча вилоятларининг анъана ва урф-одатлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлди. Вилоятларнинг алоҳида таомлари, ҳунармандлик намуналари кўргазмаси ўтказилди.

altalt

«O’zbegim» миллий қадриятлар фестивалига ташриф буюрган меҳмонлар халқ ўйинлари, дорбоз томошалари, турли лапарлар, болажонлар эса қўғирчоқ театри томошаларидан баҳраманд бўлди.

altaltaltaltaltalt

«O’zbegim» Миллий қадриятлар фестивалидан тўлиқ фотоҳисоботни сайтимизда кўринг.

 

Ош тарқатиш учун ўрнатилган қозонлар ва трансляция учун ўрнатилган мониторлар жойлари рўйхати:

1. Халқаро керамика боғи (мўлжал: Марказий банк)

2. «Пойтахт» савдо маркази атрофи

3. «Алоқабанк» ёнида (мўлжал: Амир Темур хиёбони)

4. «Болажон» истироҳат боғи (мўлжал: Халқ банки биносининг орқа томони)

5. «Ўзбекистон» Форумлар саройи олдидаги майдон

6. «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдидаги майдон

7. Темурийлар тарихи давлат музейи олд томонидаги майдон

8. Темурийлар тарихи давлат музейи орқа томонидаги майдон

9. City Palace меҳмонхонасининг орқа томони

10. Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ёнидаги автотураргоҳ

11. Симпозиумлар саройининг орқа томони

12. А.Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдон

13. Ёшлар ижод саройи олдидаги майдон

14. Сайлгоҳ ва Амир Темур кўчалари кесишмаси

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг