Таом
ЧОЙ: турли мамлакатлар - турли анъаналар
"Чой Африкада ҳам чойда" дейишингиз мумкин, албатта. Лекин оддийгина бир пиёла чой турли мамлакатларда турлича ичилади. Баъзи бир мамлакатларда бутун бошли чой маросимлар ўтказилади. Бугун шу ҳақда.
Япония
Матча (япончасига маття деб талаффуз қилинади) — кукунга айлантирилган кўк чой. Айнан шу навдаги чой анъанавий чой маросимларида қўлланилади.
Ҳиндистон
Ҳиндистон ўзининг бой ва турфа хил чой тарихига эга мамлакат. Масала навли анъанавий чой минг йиллар давомида Жанубий Осиё орқали бошқа мамлакатларга етказиб берилган.
Буюк Британия
Буюк Британияда кунига бир неча бор сут ва шакарли қора чой ичилади.
Туркия
Балки турк қаҳваси бутун дунёга машҳурдир, лекин аслида бу мамлакатда иссиқ чой кўпроқ истеъмол қилинади. Туркияда сутсиз, лекин хоҳишга қараб шакарли қора чой ичилади.
Тибет
Анъанавий тибет чойи («бо ча») туз ва ёғ билан тортилади. Чойнинг таъми янада тўйинтирилган бўлиши учун уни бир неча соат давомида дамлаб қўядилар. Ёғ ва туз тортилишдан олдин қўшилади.
Марокко
Мароккода чой одатда ялпиз қўшиб ичилади. Бу мамлакатда ялпизли чой тайёрлашнинг турли усуллари мавжуд.
Тайвань
Бутун дунёга машҳур сут қўшилган «пуфакчали» чойнинг асли ватани Тайвань ҳисобланади. Уни совуқ ҳолда ҳам, иссиқ ҳолда ҳам тортишади.
Покистон
Масала нафақат Ҳиндистонда машҳур. Покистонда ҳам бу чой анъанавий чойлардан ҳисобланади.
Хитой
Хитойда чой тайёрлаш усуллари ва навларининг сони жуда кўп. Турли навдаги чой турлича тайёрланишни талаб қилади. Фақатгина қоидаларга амал қилинганда ҳақиқий рохатбахш чойдан баҳраманд бўлиш мумкин.
Мўғулистон
Suutei мўғул чойи анъанага кўра сут ва туз билан тортилади.
Аргентина
Мате — Жанубий Америка, Португалия, Ливан ва Сирия мамлакатларида машҳур чой ҳисобланади.
Қатар
Қатарда аччиққина қилиб дамланган чойга сут қўшиб ичишади. Қора чой аввалига сувда дамланади, сўнг сут ва шакар қўшилади, димланади ва иккинчи бор дамланади.
Малайзия
Малайзияликлар сут қўшилган чойни янада мукаммаллаштириб олганлар. Улар одатга кўра қора чойга сут ва шакар қўшиб, кўпиртирадилар, тайёр ичимлик жуда ҳам ёқимли таъмга эга бўлади.
Ўзбекистон
Ўзбекистонимизда чой анъанавий ичимлик ҳисобланиши барчангизга маълум. Водийликлар одатда кўк чой кўпроқ истеъмол қилсалар, пойтахтликлар қора чойни афзал кўрадилар. Ҳар бир хонадонда меҳмон ташриф буюрса дастурхонга даставвал нон ва чой қўйиш одат тусига кирган.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
09-02-2015
ИЗОҲЛАР 0