Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Эклерлар тайёрлаймиз!
Эклер ёки профитроллар кўпчиликка таниш ва севимли пирожнийлардан бири. Заварной хамир уй шароитида осон тайёрланади. Уй шароитида қилинган эклерлар доим мазалироқ чиқади ва ичига солинадиган кремни таъбга кўра танлаб солиш ҳам мумкин. Пирожнийлани узунчоқроқ (эклер) ёки думалоқ (профитроллар) шаклида қилиш мумкин.Хамир учун қуйидагилар керак бўлади:
5та тухум;
150 гр сарёғ;
150 гр сарёғ;
1,5 стакан сув,
1,5 стакан ун,
Бир чимдим туз.
Крем учун:
500 гр қаймоқ,
0,5 стакан шакар уппаси.
Малина.
Тайёрланиши:
Сув, туз, сарёғни қайнагунча аралаштирамиз.
Қайнаб турган масалиққа секин-асталик билан ун қўшилади.
ва силлиқ, бир ҳил масса бўлгунча қайнатамиз.
Оловдан олиб қўйилади. Бир оз сувутилади. Биттадан тухум қўшилади, агар тухумлар катта бўлса 4та дона етади.
Ямшоқ, оқиб кетмайдига бир ҳил массадаги хамир чиқиши керак.
Хамир насадкали қандолат халтачасига солинади.
Тавага пишириқлар учун махсус қоғоз солиб, хамирни узунчоқроқ ёки думалоқ шаклда сиқиб чиқарилади.
Аввалдан 200 ҳароратгача қизитиб олинган духовкада, 30-40 дақиқа пишириб олинади.
Крем учун, қаймоқ ва шакар уппаси қаттиқ кўпик бўлгунга қадар кўпиртирилиб олинади.
Совуган пирожнийлар қаймоқли крем билан тўлдирилади, малина ва шакар уппаси билан безатилади.
Ёқимли иштаҳа!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-10-2015
ИЗОҲЛАР 0