ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Француз ширинлиги "Макарон" рецепти

Насиба Шакирова опаси Райхон Ганиевани ўз қўли билан пиширган ширинлик "Макарон" билан баъзида шод этиб туради. 
Бугун эса у биз билан ўзининг рецепти билан ўртоқлашиш ниятида. Марҳамат эътиборингизда француз ширинлиги бўлмиш "Макарон" рецепти. 





 
Макарон (фр. macaron, /makaʁɔ̃/)-француз қандолат маҳсулоти бўлиб, у тухум оқидан, шакар уппаси, шакардан, майдаланган бодом ва қандолатчиликда ишлатиладиган рангли бўёқлардан фойдаланган ҳолда тайёрланади. Кўпчилик ҳолларда печенья шаклида қилиниб, икки қавват орасига крем ёки мураббо солинади. Номланиши  ammaccare (итал. maccarone/maccherone) сўзидан келиб чиқкан, "синдирмоқ, эзиб юбормоқ" маъноларини англатиб, ушбу сўзлар негизидан келиб чиқкан ҳолда, ширинликни тайёрлашда асос қилиб олинади.


 

«МАКАРОН» РЕЦЕПТИ
 
Ингредиентлар:
 

alt
 
110 гр бодом уни
225 гр шакар уппаси
125 гр тухум оқи
50 гр шакар
Қандолатчиликда ишлатиладиган рангли бўёқлар (таъбга кўра)
 

1) 3-4 дона тухум оқини кечасига музлатгичга солиб қўйилади. Тайёрлашдан аввал музлатгичдан 2-3 соат олдин олиб қўйилади ва хона ҳароратигача илитилади. 

alt
 
2) Бодом унини шакар уппаси билан аралаштирилади.
 
alt

3) Духовка 150º ҳароратгача иситилади.

4) Тухум оқини катта тезликда кўпиртирилади. Қаттиқ ҳолга келгунча. Секин-асталик билан шакар қўшиб борилади. Тухум оқи солинган идишни тескари ўгирганда оқиб кетиш керак эмас. 


alt
 
5) Шакар билан кўпиртирилган тухум оқига бодом уни аралашмаси қўшилади. Аралаштириш вақтида идишни соат стрелкасига қарши айлантириб турилади. Хамир куракчадан юмшоқ сизиб тушиши ва хамирни аралаштириш вақтида устида из қолиши лозим. Хохишга кўра рангли бўёқ ҳам қўшиш мумкин.
 
alt
 

6) Тавага солинган пергамент қоғози устига 3 мм диаметрда думалоқчалар шаклида хамирни жойлаштириб чиқамиз ва 1 соатга қолдирамиз. Бу вақт ичида думалоқчалар устки қисмида пленка ҳосил бўлади ва у маҳсулотни ёрилиб кетмаслигини таъминлайди. Буни эса қуруқ қўл билан текшириш мумкин бўлади. 
 
alt alt
7) 150-160° ҳароратда 6-10 дақиқа пиширилади.


alt
 
alt

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-02-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг