alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Гаштак клуби Oshxona.uz маскани меҳмони

Ўзбек миллий ошхонасининг ривожланиши ва тенденциялари билан озгина қизиққан инсонлар, Бахриддин Чустийни танимасликлари мумкин эмас. Бу инсонни пойтахтимизда кўпчилик яхши танийди. Пазандалик сирларининг нозик тарафларини ўрганиш даврида бу инсон новвой, сомсачи, шашликчи ҳам бўлиб ишлашга улгурган. Бахриддин Тошкент ва Москвада, Сочи ва Наманганда ишлаган. Ўз ёшига нисбатан катта тажриба ортиришга улгурган. Шунингдек, сўнгги вақтларда ўзининг шахсий миллий таомлар ошхоналарини очаётганлиги билан машҳур. 
Бир неча йил аввал Чустда ошпазнинг ошхонаси очилган. Ўтган йили эса Тошкентнинг Себзор даҳасида Oshxona.uz кафеси ўз эшикларини мижозларга очди. Яқин кунларда эса «Samarqand Darvoza» кўнгилочар савдо мажмуасининг Food Court да "Chustiy Cuisine" ресторани ўз ишини бошлади. 
 
alt
 
Майли улар кўпайверсин. Бахриддин - турли ҳил янги нарсаларни ўйлаб топишни ҳуш кўрадиган ва таомларни оддий ҳамма ўрганиб қолган тусда дастурхонга тортиқ этишни ҳуш кўрмайдиган ошпаз. У доим изланишда. Душанба куни оқшом биз Гаштак (ғоя муаллифи Бахриддин Чустий) клуби аъзолари навбатдаги олтинчи йиғилишга ошпазнинг Oshxona.uz кафесига тўпландик. 
 
alt
 

Бу сафар клуб меҳмонлари сифатида Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси раиси Акбар Умаров ва Caravan Group ресторанлар тармоғи бош бошқарувчиси Тимур Мусин бўлишди. Тимур қуруқ қўл билан келмади, ҳадя сифатида манти олиб келди ва "Гаштак" клубини Cinara’s мажмуасига таклиф этди. 
Ресторан бизнесига кадрларни тайёрлаш ҳақида кўп гаплашилди, баҳслашилди ва клуб кейинчалик қандай ривожланиши ҳақида ҳам суҳбатлашилди. 
 
alt

Бахриддиндан машҳур ассорти
 
alt

Бахриддиннинг ошхонаси яхши. 
Наманганча қозон-кабоб эса бетакрор!

 
Дўстлар шунингдек, менинг бошқа мақолаларимни nasimov.uz сайтида ўқишингиз мумкин. 
 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-07-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг