"HORECA" журнал тақдимотидан фоторепортаж
Пойтахтимизда жойлашган Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида 27 август куни "HoReCa" журнали тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу журналнинг нашр этилиши Республикамиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамига муносиб совға сифатида тақдим этилди.
"HoReCa" журнали умумий овқатланиш муассасалари (меҳмонхона, ресторанлар, кафе ва б.) билан доимий ҳамкорлик ва пойтахтимиз етакчи ресторанларининг изчил тарзда олиб борилган сўровномалари ва соҳа мутахассисларининг чуқур изланишлари ва саъй-ҳаракатлари натижасида таъсис этилди.
“HoReCa” бу - меҳмонхона, ресторан ва кафелар ҳақидаги янги маданий –маърифий ва илмий – амалий журнал ҳисобланиб, мазкур соҳа вакиллари, раҳбарлари ва менежерлари учун ишни тўғри ташкиллаштиришда ҳамда бошқришда керакли қўлланма бўлиб ҳизмат қилади.
Журнални таъсис этишдан асосий мақсад, мамлакатимизда ва ҳорижда умумий овқатланиш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган илмий ва ихтиро юзасидан ёзилган мақолаларни чоп этиш ҳамда ушбу соҳанинг барча жабҳаларидаги янгиликларни журналхонларга етказишдир.
Тақдимот маросими Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов ва Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси раиси Умаров Акбар Хамдамовичларнинг сўзга чиқиши билан бошланди.
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ошпазлар кийимидаги ансамбль ижросидаги қўшиқлардан ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида уюштирилган концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар.
Концерт дастуридан сўнг барча меҳмонларга журналнинг мультимедиали тақдимоти намойиш этилди.Ташкиллаштирилан фуршетдан сўнг, меҳмонлар викторина ўйинига таклиф этилдилар.
Бошловчи томонидан берилган саволларга жавоб топган меҳмонларга совғалар улашилди. Саволлар эса ошпазлик ва пазандаликка оид бўлди. Шунингдек, фершет давомида таътиб кўрилган ширинликлар қандай масаллиқлардан тайёрланганликлари тўғрисидаги саволлар ҳам берилиб, меҳмонларнинг зийракликлари текширилди.
Тақдимот марасимига ҳар бир ташриф буюрган меҳмон журналнинг биринчи сонини қўлга киритди.
Тадбир эса байрам тортини кесиш ва меҳмонларга улашиш билан якунланди.
Биз шу ўринда тақдимотнинг интернет ҳамкорларидан бири, тақдимотда қатнашаётган ва oshxona.uz сайтининг асосчиси, ёш, истеъдодли ошпаз Бахриддин Чустийнинг ушбу журнал таъсис этилганлиги ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
"Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси анчадан бери гострономик, меҳмондўстлик ва овқатланиш соҳасига оид журнал чоп этишни ният қилган эди. Мана бугун кўп вақтдан буён ният қилинган орзу амалга ошди. Мен ўйлайманки, уюшманинг бу журнални таъсис этганлиги фақатгина бошланиши, келгусида уюшмамиз бу журнални нафақат рус тилида балки ўзбек ва инглиз тилиларда ҳам чоп этишни бошлайди. Шунингдек, ушбу журнал нафақат ошпазлик соҳасига оид кишиларга, балки ҳар хонандоннинг бекаси, ёшу-қариси, ўғил ёки қизи бўлсинки, уларга ҳам қизиқарли бўлиб, нафи тегишига умид қилиб қоламан".
ИЗОҲЛАР 0