alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Хурманинг фойдали хусусиятлари

Ҳаммамизга маълумки куз кириб келиши билан ўлкамизда анор ва хурма пишиб етилади. Демак, бу меваларни истеъмол қилиш айни вақти. Аввалги сафар сиз азизларимизга анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари ҳақида ва нега уларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги борасида ҳикоя қилган эдик, бугун эса навбат хурма мевасига. Хурма мевасининг ҳам фойдали ҳусусиятлари исботланган ва ҳамма томонидан тан олинган бўлиб, у ҳам анордан қолишмаган ҳолда бизнинг организмимизга фойдалидир. Хурма меваси Европа мамлакатларида 19 асрларда танилган. Бундан аввал эса бу мева Хитойда етиштирилган. Уни “Олов ранг қуёш” ва Хитой шафтолиси” ҳам деб аташади. Чунки хурманинг Ватани Хитой деб ҳисобланади. Ўша ердан хурма бошқа шарқий осиё мамлакатларига тарқалган. Хурма, албатта бизнинг қуёшли ўлкамизда ҳам етиштирилади. Ҳозирги кунда дунёда хурманинг 500 дан ортиқ нави мавжуд.
Хурма меваси ҳам анор каби ўз таркибида жуда ҳам кўп фойдали витамин ва минералларга эга. Булар: С ва Р, калий, темир, фосфор, глюкоза, сахароза, кальций ва магний. Хурманинг таркибида магний мавжудлиги сабабли, организмдаги тошларнинг келиб чиқишини олдини олади. Темир моддаси мавжудлиги сабабли эса бўқоқ касаллигида, анемияда, атеросклерозда, иштаха бузилишида фойдалидир.

 
alt

Хурмадан яна косметик восита сифатида ҳам фойдаланилади. Юз терисини яхшилаш учун бу мевадан турли ниқоблар қилиш мумкин.
Милклар қонаши вақтида пишган хурманинг шарбати билан оғиз бўшлиғингизни чайсангиз ёрдам беради. Даволаш воситаси сифатида хурманинг қуритилганидан ҳам, пишганидан ҳам фойдаланилади. Хурма асаб тизимини ҳам тинчлантириш ҳусусиятига эга.
Аммо хурмани қандли диабет касаллигига учраган ва юқори вазнли  беморларга истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Чунки унинг таркибида юқори миқдорда шакар мавжуд.
 
alt

Шунингдек, юқорида тўхталиб ўтилган икки мевадан ҳам пазандаларимиз турли-туман мазали ширинликлар ва салатлар ҳам қилишлари мумкин.
 
alt
 
Яна шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки ҳар нарсада меъёр бўлиши шарт бўлганлиги сабабли, сиз азизларимиз  бу меваларни ҳам истеъмол қилишда меъёрга амал қилиш ёдингиздан кўтарилмасин. Биз инсонлар тоамномамизда фақат бир турдаги ва кундалик ҳаётимизда танавул қилишга кўникиб қолган нарсаларни истеъмол қиламиз. Аммо ҳеч вақт биз организмимизга фойдали маҳсулотларни танаввул қиляпмизми, йўқми ўйланмаймиз. Шу сабабли келинг азизлар, бу турли муаммоларга тўла жўшқин пойтахт ҳаётида организмимизга фойдали ва мазали бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишга ҳаракат қилайлик.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг