alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Инсон организми учун энг фойдали ичимликлар

Ҳаммамизга маълумки соғлиғимиз учун организмимиздаги суюқлик даражасини бир меъёрда ушлаб туриш лозим. Бу меъёр сақланиб туриши учун бир кунда 1.5 литрдан кам бўлган ҳолда тоза ичимлик сувини истеъмол қилиш тавсия этилади.
 
Бугун сизга ичимлик рационингизга киритиш лозим бўлган, ҳамда организмингиз учун фойдали ва қомадингизга зиён келтирмайдиган ичимликлар ҳақида маълумот тайёрладик. 
 

Кўк чой. Бу ичимлик билан ҳамма таниш албатта. Унинг таркибида катта миқдордаги флавоноидлар, полифеноллар ва антиоксидантлар туфайли эркин радикаллардан ҳолис бўлиш мумкин. Кўк  чой юрак касаллигида фойдали, яна рак касаллиги хавфини камайтиради.

 
alt
 

Клюква шарбати. Бу ичимликнинг фойдали жиҳатлари ҳақида олимлар жуда ҳам кўп гапирганлар. У қондаги "ёмон" холестерин даражасини камайтиради. Яна милк касалликларини олдини олади. 

 
alt
 
Иссиқ шоколад ёки какао. Бу икки ичимлик кайфиятни яхшилайдиган гормон серотинни ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Бу ичимликлар ҳам юрак-томир касалликларининг ривожланишини камайтиради. 
 
alt


Ялпизли чой.  Бу ичимлик ҳазм қилишни яхшилайди. Ялпиз яна оғриқни қолдириш хусусиятига эга бўлиб, мушаклардаги оғриқни қолдиради. 

 
alt

 
Ёғсиз сут. Сут узоқ муддат очлик ҳиссини бартараф этади. Бу ортиқча вазн билан курашда жуда ҳам фойдалидир. Унинг таркибида мураккаб углеводлар, оқсиллар, кальций ва витамин D бор. Энг фойдали сут бу таркибида 1% ёғ бор сутлардир. 

 
alt


Сояли сут. Бу ичимлик  қондаги "ёмон" холестерин даражасини камайтириш йўли орқали юрак-томир касалликларини бартараф этади. Аммо сигир сутини бутунлай сояли сутга алмаштириш ҳам унчалик ҳам тўғри бўлмайди. Чунки у ҳолда организим кальций ва витамин А, D танқислигига учраб қолиш мумкин. 

 
alt

 
Томат шарбати (тузсиз). Бу ичимлик таркибидаги ликопен моддаси кўпгина таъна аъзоларида келиб чиқиши мумкин бўлган онкологик касаллик учун жуда ҳам яхши профилактика бўла олади. У ҳам юрак-томир касалликлари хавфини камайтиради. 
 

alt
 
 
Апельсин шарбати. Бу шарбат таркибида витамин С миқдари кўплиги сабабли у иммунитетни оширади. Бу шарбат кўпгина касалликлардан ҳалос қилади. Масалан: катаракта ва рак касалликларини. Шифокорлар ҳомиладор аёлларга ушбу шарбатни истеъмол қилишни тавсия этадилар, чунки бола ривожланиш даврида қандайдир нуқсонлар пайдо бўлиш хавфини олдини олади. Янги сиқиб чиқарилган апельсин шарбатини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
 

alt

 
Дўстлар тўғри овқатланишни ва керакли миқдорда суюқлик истеъмол қилишни унутманг. Ўз соғлиғингизга доимо эътиборли бўлинг. Барча нарсада меъёр бўлиши керак бўлганидек юқорида келтирилган ичимликларни ҳам вақти-вақти билан ўрнини алмаштириб истеъмол қилинг. 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-11-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг