Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
IV Гаштак: "Тилла Капгир" чойхонасида
Учинчи минг йилликда оддий тарздаги чойхоналарда айтарли даражадаги ўзгаришлар рўй берган.
Йўқ-йўқ, чойхоналарда ҳали-ҳануз палов, нон пиширишади. Шивирлаб оқаётган ариқ ёнида эса аччиқ чой устида суҳбатлар кечади. Беданаларнинг эса жарангдор овози эшитилиб туради. Гап фақатгина телевизор ёки совутгич (кондиционер) ва гиламлар билан жиҳозланганлигида эмас. Шунчаки XXI асрда ҳаёт жуда ҳам тезлашиб кетган. Эски анъанавий чойхоналар камайиб кетди. Ўша шахсан ўзингиз топчан ёки бўлмаса хоналарга телефонда буюртма берадиган чойхоналар.
Чойхона ўтказадиган кунингиз эрталабдан бозорга бориб, пештахталар бўйлаб таниш савдогарлардан дўстлар билан ўтиришга бозорлик қилинади. Савдогарлар билан танишлик, улар билан мароқли савдолашишга ҳеч ҳам ҳалақит бермайди. Бозорга бориб келингандан кейин эса чойхонада сиз ва чойхонани ўтказиш учун маъсул бўлган бир қанча дўстларингиз бир неча соат масалиқларни тўраб, тозалаб барча нарсани тайёрлаб қўйишади. Аввалги эски чойхоналарда ўзимиз барчасини қилиб, қозон олдида бош бўлар эдик.
Даврлар ўзгарди. Аввал биз чойхоналарда барчасини ўзимиз қилмай қўйдик. Ўзимизнинг табимизга кўра ва кармонимизга яраша бозорлик қилиб, чойхоначига: "1 кг гуручдан ош ва олти кишига безатилган дастурхон соат 16:00 га тайёр бўлсин" деб айтиб кетадиган бўлдик. Ҳозирги кунга келиб эса, бозорликни ҳам ўзимиз қилмай қўйдик. Шунчаки телофонда рақамни териб "1 кг гуручдан ош ва олти кишига безатилган дастурхон соат 16:00 га тайёр бўлсин" дейиш билан чекланадиган бўлдик. Кириб гаров пулини ташлаб кетамиз ва буюртирилган вақтга дастурхон тайёр.
Илк бор ўтган йилнинг декабр ойида ўз эшикларини очган "Тилла Капгир" чойхонаси, замонавий чойхоналардан бири. Ясси ТВлар, совутгичлар, ҳар бир хонада ошхонадигиларни чақириш учун махсус тугмалар. Чойхонанинг севимли таомларига буюртма берадиган доимий меҳмонлари бор. Ошпаз Фарход эса ҳамма нарса пиширади: палов ва шўрва, қозон-кабоб ва гўштли ассортилар, кабоб ва мошкичири. Ҳамма билади, ҳамма тайёрлайди ва янгиликларни ўрганишдан тўхтамайдилар. Шунинг учун ҳам "Гаштак" ўзбек миллий ошхонаси тайёрланадиган тамаддихоналар йиғилишларида иштирок этадилар.
Бу сафар "Тилла Капгир" чойхонаси меҳмонларни кутиб олди. Пазандаликнинг билимдонлари чойхонанинг ховлисида ўрнашдилар. Об-ҳаво бир оз ўзгарди, аммо "Гаштак" клуби аъзоларига осмон юлдузлари остида ўз йиғишларини ўтказишга йўл қўйди.
Чойхона, янги кўринишдаги чойхона - ресторан эмас. Бу ерга инсонлар оппоқ крахмалланган дастурхон ва сочиқлар учун келмайдилар. Чойхонага ҳақиқий эркаклар (вой, аёллар ғазабига учраб қолмасам хали) "чойхонача" таом учун келишади.
Меҳмонлар қайнатилган ва тиниқ шўрвани юқори баҳоладилар. Тошболта ошиқ шу номли мусиқали комедияда айтганларидек "Бу шўрва эмас, бу шарбат". Уни ейиш учун қошиқ керак эмас. Шарбатни пиёладан ичгандай, шўрвани ҳам косадан симириб ичиш лозим.
Шўрвагача эса меҳмонларга брынза бўлаклари билан дастурхонга келтрилган махсус сузма ёқди. Биринчи, иккинчи ва ҳакозо сузма порциялари дастурхонга келтирилиб турилди. Бир тоғаро сузма бир соат ичида тугаб қолди.
Йиғилишимизнинг шох таоми "Тилла Капгир" чойхонасининг махсус ассортиси бўлди. Ушбу таомдан баҳраманд бўлиш учун шаҳарнинг барча чеккаларидан кучли таомларни ҳуш кўрувчилар келадилар. Ассорти ичида: қўй гўшти корейкаси, қиймали булғор ва дўлма (гуручсиз, фақатгина тўғралган қўй гўштидан) қўй тили, товуқ қанотлари, думғаза. Бу айнан шундай таомки, уни таътиб кўриш учун ҳар ерга бориш мумкин. Бундай "дахшатли" тоам порциясининг нарҳи 22000 сўмни ташкил қилади. Битта лаганга тўртта порция сузилади. Биз эса сузмага берилиб кетдик.
Чойхонада биз десертни кутмаган ҳам эдик. Малина ва шотут билан тортиқ этилган музқаймоқ ёзнинг иссиқ оқшомида айни муддао бўлди.
Ҳаёт даврларида кўп нарса кўрган ва ўзлари ҳам анча нарсани биладиган мутахасисиларни "Тилла Капгир" чойхонасининг эгалари, ишчилари қойил қолдира олдилар.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-06-2015
ИЗОҲЛАР 0