ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Мандаринли гўшт рецепти


 
Бизнинг доимий муаллифимизга айланган Насиба Шакирова бугун ҳам ўзининг навбатдаги рецепти билан бўлишди. У доимгидек пазандалик шедеврларини яратиш ва опаси Райхон Ганиевани хушнуд этиш билан банд. Бу гал Насиба Myday таҳририяти муштарийлари билан "мандаринли гўшт"ни тайёрлаш рецепти билан ўртоқлашади. 

 
 
Мандарин бу - олов ранг цитрусли мевалар авлодига кирувчи доимий яшил ўсимликларнинг умумий номи. Улар апельсинларга қарагада ҳажм жиҳатидан кичикроқ бўлган мевалардир. Мандарин ўзининг ширин таъми ва пустининг енгил арчилиши билан ажралиб туради. Инсониятга бу мева минг йилликлардан буён маълум. Уни 3000 йил аввал Африка ва Жанубий-Шарқий Африка мамлакатларида етиштиришни бошлашган. 


Ингредиентлар:

 
 
alt
 
300-400 г мол гўшти 
1 пиёз
2-3 та булғор қалампири
1 қизил сабзи
Соя қайласи 
2-3 та каттароқ мандарин

 
1. Булғор қалампири ва қизил сабзини сомонча шаклида, пиёзни эса ярим ой шаклида тўғраймиз. 
 
 
alt alt

 
2. Гўшт тузламаси учун (яъни маринад) соя қайласини, бир қошиқ шакарни, бир доно сиқилган мандарин шарбатини ва майдаланган занжабил (имбирь)ни аралаштириш лозим. 

 
 
3. Мол гўштини сомонча шаклида кесамиз. Тайёр бўлган тузлама билан гўштни аралаштириб, бир соатга қолдирамиз. 

 
 
alt

 
4. Тавага озгина ёғ солиб аввалдан тайёрлаб қўйилган сабзавотларни баланд оловда қовуриб оламиз ва олиб қўямиз. 
 
 
alt alt

 
Нордон-ширин мандариннинг таъми ёғли гўштга ўзгача маза беради, шунингдек ўзгача муаттар ҳид таратиб туради. 
 

5. Мандарин пўсти сомонча шаклида тўралиб, ёғда қовурилиб олинади. Мандариннинг муаттар ҳиди ёғга ўтгандан сўнг, мандаринни пўстини сузиб оламиз ва ушбу ёғда маринадли гўштимизни ўрта оловда 15 дақиқа қовуриб оламиз. 

 
alt


6. Гўшт ва қовуриб олинган сабзавотларни бирга аралаштирамиз. Таом тайёр. Дастурхонга тортиқ этса ҳам бўлади. 

 
alt alt

 
Ёқимли иштаҳа!
 
 
alt



Шунингдек ўқинг: 

 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг