alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Маҳорат дарси: Занжабилли пряниклар

Сеҳрли байрам, Янги йил юртимизнинг ҳар бир хонадонида кутиб олинди. Мактаб ўқувчиларининг қишки таътилида, уларнинг онажонлари фарзандлари учун занжабилли пряниклар пишириб беришлари мумкин. Бу ишда фарзандларингизнинг ўзлари ҳам иштирок этишлари мумкин. Таътилда биргаликда пиширилган занжабилли пряниклар, бутун оилага барам кайфиятини олиб келади.
Бугун Сизларни, кўпчилик пазандалар фойдаланадиган Герданинг машҳур ҳамири билан таништираман. Тайёрланиши осон ва яхши ёпишадиган. Пиширилганда шакли ўзгармайди. Пряниклар қалин, какао туфайли тўқ бўлиб чиқади. Мазаси бир неча кунлардан кейин билинади. 
 
Занжабилли пряникли ҳамирни тайёрлаш учун бизга қуйидагилар керак бўлади:
  • Асал - 250 гр.,
  • Шакар – 250 гр.,
  • Сарёғ – 150 гр.,
  • Тухум - 1 дона,
  • Какао – 25 гр.,
  • Разрыхлитель -  1 чой қошиқ,
  • Корица – 1 чой қошиқ,
  • Майдаланган занжабил – 1 чой қошиқ,
  • Бир чимдим кардамон,
  • Бир чимдим гвоздика,
  • Бир чимдим анис (арпабодиён),
  • ¼ чой қошиқ лимон пўсти,
  • ваниль,
  • Тахминан 550 гр. ун.
alt

Сарёғ, асал ва шакар оловга қўйилади, шакар эригунга қадар. Масса қайнаб кетиши керак эмас. Бир оз совутиб олинади. 
 
alt

Ярим унни барча зираворлар разрыхлитель, какао, лимон пўсти билан аралаштирилиб олинади. 
 
alt

Асалли массага тухум ва зираворли унни ярми қўшилади. 
 
alt

Ҳамирни яхшилаб қориб оламиз. Қолган ун аста-секинлик билан қўшиб борилади. Ҳамир қуюқ ва эластик бўлиши лозим.  
 
alt

Унни биттада солиш керак эмас. Ҳамир аралаштирилганда, бир оз илиқ бўлади. Ҳамирни целлофанли пакетга солиб, музлатгичда бир кечага қолдирамиз. Ҳамир тиниши керак. Эртаси куни эса ҳамирни ёйиб, турли шакилларни кесиб оламиз. 
 
alt

Аввалдан 180 градусда қизитиб олинган печда 10-15 дақиқа пиширилади. 
 
alt

Совутиб олингандан сўнг эса, глазурь билан безатишга ҳам ўтиш мумкин. 

Глазурь тайёрлаб олиш учун бизга 1та тухум ва тахминан 250 гр. шакар уппаси керак бўлади.  Иккита масаллиқни қошиқ билан аралаштириб, кўпиртирамиз, миксер билан кўпиртириш мумкин эмас. Глазурь қуюқ бўлиб чиқиши керак.

Уни шундай тарзда текшириш мумкин: устидан пичоқ билан юргизилиб кўрилади. Ҳосил бўлган чизиқ 10 дақиқадан сўнг, ғойиб бўлиши лозим. Агар биринчи мартадан керакли натижа олинмаса, у тақдирда яна озгина шакар қўшиш керак ёки бўлмаса озгина сув қўшиб аралаштириб олинади. 
 
alt

 Глазурга керакли ранглар, озиқ-овқат ранг бўёқлари орқали берилади ва қандолат қопчаларига жойлшатирилади. 
 
alt

Қуйида мен, Сизларга бир қанча қийин бўлмаган безатиш усулларини кўрсатаман. 

Қор парчаларини безатамиз.
Ўртасини белгилаб оламиз. 
 
alt

Ва ихтиёрий расм чизамиз.
 
alt

Пряникда кашта чизамиз. Бунинг учун глазурдан пряник устида аввалдан сетка чизиб оламиз. 
Пряник ўртасида тўғри чизиқлар чизамиз.
 
alt

Биринчи чизиққа паралел равишда тўғри чизиқлар чизиб, пряникни тўлдириб чиқамиз.
 
alt

Кейин ҳудди шундай тарзда горизонталь чизиқлар чизамиз, бунда ҳам чизиш ўртасидан бошланади.
 
alt

Энди бизга керакли нақшни танлаймиз. Катакларни санаб чиқамиз ва уларни нуқталар билан тўлдириб чиқамиз. 
Катакнинг ўлчамидан чиқиб кетиш керак эмас, бўлмаса нақш бир-бирига қўшилиб кетади. 
 
alt

Бизнинг ажурли прянигимиз тайёр!
 
alt

Яна битта безатиш усулларидан бири бу - пряникларни бутунлай глазурь билан тўлдириб чиқиш.
Бунинг учун аввал контур чизиб оламиз. 
 
alt
alt
 
Кейин глазурь қуйиб чиқамиз.Ўткир таёқча билан текисланади. Контурдан чиқиб кетмаслик керак.  
 
alt
alt
 
Яна битта пряник тайёр!
 
alt
alt
 
Сизларга ёқимли иштаҳа тилаб, яна бир бор Янги йил билан муракбод этамиз!
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг