ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

MDCHOICE2019: ХАЛҚ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

Халқнинг фикрига кўра Йил очилиши QUEENS ресторани бўлди, Энг яхши Европа ошхонаси маскани - Огни Ташкента, Энг яхши миллий таомлар маскани эса - Rayhon. Барча ғолиблар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

alt

altalt

Meal&Drinks Choice 2019 IV анъанавий ресторан мукофотининг иккинчи босқичи Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида халқ танлови ғолиблари ва финалистларини эълон қилиш ҳамда «Меҳмонлар танлови» дипломини топшириш билан якунланди.  

alt
alt

Уч ой давомида award.myday.uz сайтида халқ севимли масканлари учун овоз берди. Мукофотнинг биринчи ва иккинчи босқичлари 2019 йилнинг декабрь ойида ўз ниҳояисга етди. Умумий ҳисобда 55 мингта овоз рўйхатга олинди. Бу босқичда халқ танлови ғолиблари ва финалистлари аниқланди. 

altalt

Рестораторлар билан брифинг-учрашувда Ҳакамлар ҳайъати халқ овоз бериши натижаларини эълон қилиб, «Меҳмонлар танлови» дипломини топширдилар.  

altalt

Бу йил тақдирлаш маросими ҳам икки босқичга бўлинди. 7 январь куни бўлиб ўтган брифинг-учрашувда Халқ танлови ғолиблари тақдирландилар, 25 январь куни эса Мукофотнинг Совридорларни Тантанали Тақдирлаш Маросими бўлиб ўтади. Унда Ҳакамлар ҳайъати фикрига кўра энг яхши деб топилган масканлар MD CHOICE Award ликопчасини қўлга киритадилар. 

Тантанали тақдирлаш маросимига ҳамма кира олмайди - жойлар чегараланган, номинант масканлардан биттадан вакил таклиф қилинади. Қўшимча таклифнома олиш учун event@myday.uz электрон манзил орқали ариза бериш керак. 

alt

Мукофот бош ҳамкори - MUDO CONCEPT - бу кафе ва ресторанлар учун тайёр ечимлар: интерьер, мебель, декор, идиш-товоқ – барчасини MUDO CONCEPTга буюртма бериш мумкин, мутахассислар эса рестораннинг индивидуал лойиҳасини яратиб берадилар. MUDO CONCEPT портфолиосида Nusr-et ресторанлар тармоғини ҳам ўз ичига олган ҳолда, бутун жаҳон бўйлаб ресторанларни жиҳозлаш ишларини кўриш мумкин.

Франсуа Бежо, Ҳакамлар ҳайъати раиси, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси Ҳамкорлик бўлими бошлиғи:
«Бу йил янада такомиллаштирилган овоз бериш тизими йўлга қўйилган. Телеграм-мессенжердаги аккаунт орқали овоз берилганда бир овоз беручи томонидан қайта овоз бериш имконияти йўқ қилинган. Бу овозларни сунъий кўпайтиришни олдини олган. Лекин техник хизмат масканлар томонидан овозлар учун ҳақ тўлаш йўли билан овоз берувчиларни кўпайтириш ҳолатлари аниқланган. бу ҳолатлар ҳам техник хизмат томонидан тўхтатилган ва бу масканлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан қатъий назорат остига олинган. Биз бу масканларни назорат ташрифлари вақтида синчковлик билан текширамиз».

altalt

Бахтиёр Насимов, мукофот ҳамраиси, Uzbekistan Airways журнали муҳаррири, Ucell компанияси матбуот-котиби:
«Халқ овоз бериш босқичи Мукофотнинг муҳим қисми. У Ҳакамлар ҳайъатига халқ меҳрини қозонган масканлар ҳақида тушунча беради. Асосий баҳо ва трофей - Ҳакамлар ҳайъати қарори ва Мукофот ликопчаси. Айнан шу Ресторан Мукофотидаги ғалабадир. Уни ким қўлга киритишини эса 25 январь куни биз. Ҳакамлар ҳайъати ўз овозимизни бергач билиб оламиз». 

alt

Бу йилги Ҳакамлар ҳайъати:

alt

Шунингдек, ҳакамлар хайъати махфий аъзолари бўлиб уларнинг исмлари Тантанали тақдирлаш маросимида ошкор қилинади.

Энди эса мазали таомлари,  интерьери,  муҳити ва хизмат кўрсатиш сифати билан пойтахтликлар меҳрини қозонган масканлар билан танишинг:

ЭНГ ЯХШИ МИЛЛИЙ ТАОМЛАР МАСКАНЛАРИ

‣ ЛАУРЕАТ - RAYHON MILLIY TAOMLAR

alt

‣ Алтын
‣ Jiz Biz
 

ЭНГ ЯХШИ ЕВРОПА ОШХОНАСИ МАСКАНЛАРИ

‣ ЛАУРЕАТ - ОГНИ ТАШКЕНТА

alt

‣ B&B Coffee House
‣ PAUL
 

ЭНГ ЯХШИ ПАН-ОСИЁ ОШХОНАСИ МАСКАНЛАРИ

‣ ЛАУРЕАТ - YAPONA MAMA

alt

‣ Sushi Master
‣ WOK

 

ЭНГ ЯХШИ БАР

‣ ЛАУРЕАТ - 7 ПЯТНИЦ

alt

‣ Шишка Lounge Bar
‣ Steam Bar

 

ЭНГ ЯХШИ КАФЕЛАР

‣ ЛАУРЕАТ - B&B COFFEE HOUSE

alt

‣ Чайкоф
‣ Огни Ташкента
 

ЭНГ ЯХШИ ТЕЗ ОВҚАТЛАНИШ МАСКАНЛАРИ

‣ ЛАУРЕАТ - OQTEPA LAVASH

alt

‣ Evos
‣ Barbeque Burger

 

ЙИЛ ТРЕНДИ: КЛУБ-РЕСТОРАН

‣ ЛАУРЕАТ - QUEENS

alt

‣ Шишка Lounge Bar
‣ 7 ПЯТНИЦ
 

ЭНГ ЯХШИ МАСКАН ИНТЕРЬЕРИ

‣ ЛАУРЕАТ - ШИШКА LOUNGE BAR

alt

‣ Divan by Demir
‣ Огни Ташкента

 

ЙИЛ ОЧИЛИШИ

‣ ЛАУРЕАТ - QUEENS

alt

‣ Шишка Lounge Bar
‣ Фаренгейт

 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ОФИЦИАНТИ

‣ ЛАУРЕАТ - Давранова Гуласал (EVOS)
‣ Розиева Шохсанам (EVOS)
‣ Алижанов Ильяс (Divan by Demir)

 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ РЕСТОРАН МЕНЕДЖЕРИ

‣ ЛАУРЕАТ - Azimov Abdurasul (EVOS)
‣ Бечик Позилов (Timekeeper)
‣ Сардор Каримкулов (Шишка Lounge bar)

 

Meal & Drinks Choice 2018 маросими қандай ўтганлиги билан бу ерда танишинг.

alt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-01-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг