alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Meal&Drinks Choice 2016 мукофоти ҳақида

Мана беш йилдирки myday Тошкентнинг гастрономик янгиликлари ва ҳодисалари ҳақида ҳикоя қилиб келмоқда. Биз ўқувчиларимизга қаерда мазали таомлардан баҳраманд бўлиш, нимани томоша қилиш ва қаерга ташриф буюришлари мумкинлиги ҳақида маълумот етказиб бериш учун ҳар куни пойтахтимизнинг турли кафе, ресторан ва барлари билан алоқадамиз.

2016 йилда биз халқ онлайн овоз бериш йўли билан пойтахтимиз аҳолиси ва экспертлар фикрига тянган ҳолда бу соҳанинг энг яхшиларини аниқлашга қарор қилдик ва Meal&Drinks Choice 2016 илк ресторан мукофотини таъсис қилдик.

Бу мукофотнинг ўзига хослиги шундан иборатки, энг маскан меҳмонлари, рестораторларнинг ўзлари ва мустақил ҳакамлар ҳайъати аниқлаб беради. 


2016 йилнинг 4 ноябрида фойдаланувчиларимиз ўз номзодларини киритиш ва овоз беришлари учун мукофот расмий сайти ишга тушди. 

alt

Халқ овози ғолиблари икки босқичда аниқланди. 

Биринчи босқичда фойдаланувчиларимиз ўз номзодларини киритдилар ва унга овоз бердилар. Иккинчи босқичда ҳар бир номинацияда энг кўп овоз тўплаган 3тадан финалистни ўз ичига олган short-list аниқланди. 

Шундай қилиб, фойдаланувчилар томонидан 241та номзод киритилган, улар учун 15 000дан ортиқ одам овоз бериб, жами 75 274та овоз тўпланган. 

27 январ куни, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида, Мукофот тантанали топшириш маросимида барча финалистлар йиғиладилар ва ҳакамлар ҳайъати тўғридан тўғри овоз бериш йўли билан ғолибларни аниқлайдилар.

Ҳар бир ҳайъат аъзоси, ҲАР БИР НОМЗОДНИ махсус бланкаларда бешта критерийлар бўйича баҳолайдилар: Ошхона, Тозалик, Хизмат кўрсатиш, Интерьер, Муҳит. Аудиторлик компаниясининг мустақил вакили шу ернинг ўзида натижаларни ҳисоблайди ва бунинг асосида ҳар бир номинация бўйича ғолиблар аниқланади. 

Бундан ташқари, ҳар бир финалист Мукофот халқ танлови ғолиби ДИПЛОМИни қўлга киритади.

Мукофотимизнинг яна бир ўзига хослиги, маросим куни иштирокчилар (финалистлар вакиллари) ўз ораларидан энг яхшисини танлайдилар ва «Рестораторлар танлови» тарелкасини топширадилар. 


Ҳайъат аъзолари


Ҳакамлар ҳайъатига биз ўзига хос, шаҳримиз ресторан саноатини ривожланиши ва сифатли таом, ҳамда хизмат кўрсатиш учун учун жон куйдирадиган экспертларни таклиф қилганмиз.

alt

Бутунлай холислик учун ҳакамлар ҳайъати халқ овоз бериш босқичида бир неча бор йиғилишлар ўтказиб,

alt
шунингдек, шаҳримизнинг 19та масканига назорат ташрифлари уюштирдилар: MONA Restaurant & Lounge, di Gavi, Basilic mediterranean restaurant & lounge, Голубые Купола, SILK96 wine&lounge, Teppanyaki, Ye Olde Chelsea Arms, Chenson, HORI Japanese & Pan-Asian restaurant and lounge, Black Bear Kofi, Evos, Чайкоф, Multi MaFé, Les Ailes, Burger & Lounge grill bar, CoffeeMilk, Safia, L’ETO Lounge Bar, Кафе (Loft).

Барча ташрифлар яширин равишда амалга оширилиб, ҳисоблар myday ресурси томонидан қопланди.

Муҳокамалар жараёнида ҳайъат аъзолари бир нечта қарорлар қабул қилдилар: 

  1. Ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаётган бир нечта масканлар (Like Bar, Docker`s, Simple café) рўйхатдан чиқарилди. 
  2. Ҳакамлар ҳайъати бизнинг ҳам илтимосимизни ҳисобга олиб, аҳлоқ нуқтаи назардан myday ресурсини «Энг яхши веб ресурс» номинациясида номзодликдан олиб ташладилар.

Биз ўз навбатида овоз беришда иштиок этган ва айниқса myday'ни қайд этган барча фойдаланувчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. 

27 январ куни Sette Bar Hyatt Regency Tashkentда Meal&Drinks Choice 2016 илк ресторан мукофоти ғолиблари номини биламиз. Ғолибларга махсус мукофот – мазкур соҳадаги алоҳида хизматлари учун ва халқ эътирофи тимсоли бўлган Мукофот тарелкаси топширилади.

alt

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг