alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Очиқ айвонга эга масканлар

САFE 1991

Араб архитектураси анъаналарига хос тарзда безатилган масканда ўзбек, ливан ва араб ошхонаси таомларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Шунингдек, баҳор мавсумида айни муддао бўладиган енгил таомлардан иборат вегетариан таомномаси ҳам мавжуд.

alt

Очиқ айвон 20 ўринли
Иш вақти: 12:00-02:00
Манзил: Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 16 Б
Телефон: +99871 1501666

 

THE CHEF

2017 йилнинг декабрь ойида очилган масканнинг очиқ айвони ўз меҳмонларини кутиб олишга шай. Дунё халқлари ошхонаси таомларини таклиф этадиган ресторан интерьерида классик деталлар ва hi-tech элементларини кузатиш мумкин.

alt

Очиқ айвон 30 ўринли
Иш вақти: 12:00-24:00 
Манзил: Тараққиёт кўчаси, 67
Телефон: +99890 9514040

 

APRIL

Маскан очиқ айвонлари кўкаламзор билан ўралган бўлиб, оилавий ва яқин дўстлар даврасида вақт ўтказиш учун энг қулай жойлардан бири. Таомномадан япон, миллий, европа ошхонаси таомлари жой олган.

alt

Очиқ айвон 100 ўринли
Иш вақти: 11:00-23:00 
Манзил: Юнусобод тумани, О.Зокиров кўчаси, 63
Телефон: +99871 1470333

 

ЧАЙКОФ

Қаҳвахона таомномасидан мазали шўрвалар, сэндвич, салатлар, десертлар, қаҳва, чой, шарбат, мевали смузиларнинг турли хили жой олган. Ҳар бир меҳмон очиқ ҳавода ўз таъбига кўра нонушта ва тушлик қилиб олиши мумкин.

alt

Очиқ айвон 18 ўринли
Иш вақти: 08:00-23:00
Манзил: Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 16 Б
Телефон: +99871 1501666

 

SHABADA

Анҳор бўйида жойлашган масканнинг очиқ айвони ёғочдан ясалган бўлиб, меҳмонлар ёқимли мусиқадан ва дастурхонга пойтахтнинг ўзига хос услубида тортиқ этиладиган ўзбек миллий таомларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

alt

Очиқ айвон 200 ўринли
Иш вақти: 12:00-24:00
Манзил: Лабзак кўчаси, 115А, Лабзак ва
янги Нурафшон кўчалари кесишмаси.
Телефон: +99890 9343999

 

L'OLIO

Маскан ўзида итальянча кафе ва гастрономни мужассам қилган. Ташриф буюрган меҳмонлар Италиянинг Casa Rinaldi ишлаб чиқарувчиси маҳсулотларини харид қилиш имконига эгалар. Икки қаватли ва айвонга эга маскан таомномасидан пицца ҳамда пастанинг турли хиллари, панини ва брускетталар, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган салатлар ўрин олган.

alt

Очиқ айвон 200 ўринли 60 ўринли
Иш вақти: 08:00-11:00
Манзил: Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 16Б
Телефон: +99897 4322243

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг