alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Оливье индекси 2017. Қаердан харид қилган афзал?

Оливье салатининг нархини ҳисоблаш учун биз 250гр. «Sherin» қайнатилган колбасаси, 500 гр. картошка, 100 гр. сабзи, 100 гр. Bonduelle консерваланган яшил нохоти, 3 дона тухум, 250 гр. тузланган бодринг ва 380 гр. «Махеев» майонезини олдик.

alt

Изланишимиз натижасида шуни аниқладикки, Korzinka савдо тармоғидан харидни амалга оширганда биз бироз кўпроқ маблағ сарфлашимиз, энг арзон нархларда эса Юнусобод бозоридан харид қилишимиз мумкин экан. 2015 ва 2016 йиллардаги назорат харидларимизни назарда тутадиган бўлсак, 2015 йилдаги ўртача 34,754 сўм, 2016 йилдаги 32,435 сўм ва бу йилги 36,269 сўм, 2015 йилга нисбатан нархлар 1515 сўмга, 2016 йилга нисбатан эса 3834 сўмга кўтарилганлигининг гувоҳи бўлдик.

Анъанага кўра «Назорат хариди»ни «Шуба остидаги сельд» салат учун керак бўладиган маҳсулотлар учун ҳам ўтказдик. 

alt

Текшириш учун биз анъанавий «Шуба остидаги сельд» рецептида кўрсатилган масаллиқлар нархини ўргандик. Бу: 600 гр., сельд балиғи, 800 гр. картошка, 200 гр. сабзи, 100 гр. пиёз, 380 гр. (1 қадоқ) «Махеев» майонези, 350 гр. лавлаги. 

alt

Бу йил мазкур салат учун энг қиммат маҳсулотлар Makro тармоғида бўлиб, энг арзони Қатортол бозорида бўлиб чиқди. 2015 ва 2016 йилдаги кузатувларимизга назар ташлайдиган бўлсак, энг арзон маҳсулотлар айнан Қатортол бозорида экан. 
Ҳар йили ўтказиладиган мазкур назорат харидларимиз маҳсулотларнинг нархи ўзгаришини кузатиб боришда ёрдамчи бўлмоқда. 

 

alt

«Оливье» салати рецепти:
Масаллиқлар:

«Sherin» қайнатилган  колбасаси 250 гр., 500 гр. картошка (3 дона), 100 гр. сабзи (1 дона), 100 гр. (1/2 стакан) Bonduelle консерваланган нохоти, 3 та тухум, тузланган бодринг 250 гр. (2 дона)  ва 380 гр. (1 қадоқ) «Махеев» майонези.

Тайёрлаш усули:

Картошка, сабзи ва тухумни бутунлигича қайнатиб оламиз, кейин эса совутилади. Тухумни ҳам пишириб, совутиб оламиз. Картошканинг пустини тозалаб, кубик шаклида тўғраб оламиз. Сабзи ҳам ҳудди шундай тўғралади. Тухимни пустидан арчиб, кубик қиб майдалаймиз. Колбаса ва бодринг ҳам айнан шундай кесилади. Барча масаллиқларни аралаштириб, яшил нохот ва майонез қўшиб аралаштирамиз.

alt

«Шуба остидаги сельд» салати рецепти:
Масаллиқлар:

Ёғли катта сельд балиғи  – 600 гр. (2 дона), картошка – 800 гр. (3-4 дона), лавлаги – 350 гр. (2 дона), сабзи – 200 гр. (2 дона), пиёз  – 100 гр. (1 дона), майонез тахминан 380 гр. (1 қадоқ).

Тайёрлаш усули:

Картошка, сабзи ва лавлагини ювиб, қайнатиб оламиз. Балиқни филеларга бўламиз, қилтаноқ ва терисидан тозалаймиз, майда кубикча шаклида тўғраб оламиз. Салат солинадиган идишимизнинг тагини хўллаб оламиз. Бир текис қилиб балиқни терамиз. Тозаланган пиёзни майдалаб тўғраб, қайноқ сувда чайиб оламиз, сувини селгитиб балиқни устидан терамиз. Устидан майонез сурамиз. Кейинги масаллиғимиз картошка, уни ҳам майда қилиб тўғраб устидан терамиз, майонез сурамиз. Сабзи ва лавлагини катта тишли қирғичдан алоҳида алоҳида ўтказамиз. Биринчи бўлиб сабзини терамиз ва устидан майонез сурамиз. Энг устида лавлаги бўлиб уни ҳам майонез билан қоплаймиз.

 

Янги йилингиз муборак бўлсин!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-12-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг