alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Олмали пирог рецепти

Бугун сизларга Цветаевнинг олмали пирогини тайёрлашни ўргатаман. Уни тайёрлашни ҳатто, пазандаликни энди ўрганаётган уй бекаси ҳам бемалол пишира олади. Пирог рецепти жуда ҳам оддий. Тайёрлаш учун кўп вақт кетмайди.  
 
alt

Шунча йиллардан буён нега бу пирогнинг номи бунақа эканлигини айтиш мушкул. Афсоналарга қараганда, опа-сингил Анастасия ва Марина Цветаевалар ўзларининг ақлли меҳмонларини шу олмали пирог билан меҳмон қилар эканлар. Шу сабабли рецептни мумтоз пазандаликка алоқадор деса ҳам бўлади. 
 
alt
alt
alt
 
 
Хамир учун керакли маҳсулотлар: 
  • 160 гр ун;
  • 100 гр сарёғ, эритилган;
  • 70 гр қаймоқ;
  • 1 чой қошиқ разрыхлитель. 

alt

 
Крем учун керакли маҳсулотлар: 
  • 200 гр шакар;
  • 1 дона тухум;
  • 200 гр қаймоқ;
  • 2 ош қошиқ ун;
  • 3та катта олма;
  • Бир чимдим корица (таъбга кўра).

alt

Тайёрланиши:
Ун, қаймоқ, разрыхлитель ва эритилган сарёғни аралаштириб, хамир қориб оламиз.  
 
alt

Тайёр бўлган хамирни формага солиб, текислаб чиқамиз. 
 
alt

Шакар ва тухумни крем учун кўпиртириб оламиз.
 
alt

Ун қўшамиз
 
alt

ва қаймоқни ҳам
 
alt

Олмаларни тозалаб оламиз
 
alt

Олмаларни бўлакларга кесиб, хамир устига териб чиқамиз
 
alt

Устидан крем қуйиб, карица сепиб юборамиз
 
alt

Олдиндан 180° қиздириб олинган печда 40 дақиқа пиширилади.
 
alt

Пирогни совуганда ҳам, иссиқлигида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Аммо пирогнинг ҳақиқий мазаси, совуганда ва бир муддат музлатгичда тургандан кейин билинади, деган фикр мавжуд. 
 
alt

Ёқимли иштаҳа!
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг