ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Ўзбек ошхонаси ижодкори - Баҳриддин Чустий

4595
0


Эътиборингизга юртимизнинг ёш истеъдодли ошпази, Oshxona.uz  сайти блоггери ва асосчиси – Баҳриддин Чустий билан бўлган суҳбатимизни ҳавола этаман.

alt
 
Баҳриддин Чустий Фарғона водийси, Наманган вилояти, Чуст шаҳрида таваллуд топган.

Чуст -  ҳунармандлар шаҳри, элга машҳур пичоқлар ва дўппилар ватани.

alt
alt

Тажриба.

alt
Сиз қачон  ўзингизда таом тайерлаш қобилиятини кашф эттингиз?     Биринчи таомингизни қачон тайёрладингиз ва унинг номи?

Ўзи аслида ошпаз бўлиш ниятим ҳам йўқ эди, олдинлари (5-6 йил муқаддам) бу соҳага вақтинчалик касб деб қараганман. Аммо бир яхши дўстимизнинг маслаҳатлари билан шу соҳада фаолият бошладимми, демак шуни мукаммал ўрганиш мақсад қилинган. Илк тайёрлаган таомимни эслай олмайман,  аммо  6- ёки 7- синфда ўқиб юрган кезларимизда, ёзги таътилда аммамнинг ўғиллари билан уйимиз ортидан оқиб ўтган ариқда кун бўйи элакда 30 дан ошиқ майда балиқчалар ушлаганимиз ва кечки пайт ўчоққа това қўйиб картошка билан ўша майда балиқчаларини пишириб еганимиз хали хануз ёдимда.

Сизнинг биринчи устозингиз ким бўлган?

Сўзсиз илк устозим дадам десам муболаға бўлмагай. Чунки 1998-йили Тошкентга кўчиб келганимизда илк фаолиятни биз новвойчиликдан бошлаганмиз, унгача бизнинг оилада умумий овқатланиш соҳаси бўйича хеч кимни хабари йўқ эди. 
 
alt
 
Қаерда таълим олдингиз?
 
Агарда ошпазлик соҳасини назарда тутган бўлсангиз, албатта ошпазлик соҳасидаги устозларимиздан ўргандик ва ўрганмоқдамиз. Агарда маълумотни назарда тутган бўлсангиз, ўрта мактабдан бошқа бирон бир олийгоҳни тамомлаган эмасман, аммо ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам шу соҳа бўйича таълим олиш нияти ҳам йўқ эмас.

Ўзингизнинг касбий  тажрибангиз ҳақида гапириб берсангиз.

Тажрибам унчалик ҳам катта эмас, тўғри хамир таомлари бўйича тажриба ўн йилдан ошиб қолган бўлсада, айнан ресторан бизнесида эндигина олти йил бўлди ва ўйлайманки бу бошланиши. 

Сизнинг биринчи иш жойингиз  ва сиз
у ерда ким бўлиб ишлаган эдингиз?

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, илк фаолиятни новвойхонада уйдагиларга ёрдам беришдан бошлаганман, ўша пайтда ёшим 14да эди, сўнгра сомсахона, ошхона ва ҳ.к. Ресторанда эса илк фаолиятимни 2007-йили Москвада бошлаганман, бир ярим ой мобайнида идиш-товоқ ювганман, поллар артганман хуллас, маҳслулотлар келса ташиганман хуллас энг паст даражали ишларни қилишдан бошлаганман.
 
Ижод.

alt

Сиз таомни дастурхонга ўзгача услубда тортишингиз билан бошқа ошпазлардан ажралиб турасиз. Пазандаликда ижод ўрнини ўз тасаввурингизда изоҳлаб берсангиз.

Бугунги кунга келиб дунёнинг деярли ҳар бир ривожланган шаҳарларида ўзбек ресторанлари очилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас ва шунингдек, ўзбек таомлари энг мазали таомлардан бири эканлигига ҳам хеч ким шубҳа қилмайди. Фақат виждонан тан олиш керакки ўзбек таомлари чойхонабоп, уйбоп таомлар сарасига мансуб, яъни таомларимизни бир неча кишилик  лаган ва косаларда тортиқ қилиб келганмиз ва шунга ўрганиб қолганмиз. Мани ожизона фикримча ресторанда бундай тарзда таомни тортиқ қилиш унчалик ҳам тўғри бўлмаса керак. Чунки деярли барча ресторан қоидасига кўра энг аввало таомни мазаси бўлса иккинчи ўринда уни қай тарзда дастурхонга тортиқ қилинганлигига қаралади.

alt
alt

Ош саммити.

alt

Яқинда Россияда ош саммити бўлиб ўтди, бу саммит ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

Жуда ҳам ижобий, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Чунки улар жуда ҳам улкан хайрли ишни амалга оширдилар.

Сизнингизча у қандай бўлиб ўтди?

Кутганимдан ҳам аъло тарзда бўлди ва ўйлайманки келажакда ҳам бу каби тадбирларни тез тез уюштиришади.

Кандайдир камчиликлар бўлдими?

Камчиликлар иштирокчидан кўра, ташкилотчига қўпроқ маълум бўлса керак. Шунинг учун бу хусусда биздан кўра ташкилотчилар фикр билдиргани яхшироқдир.

Энг ёққан лаҳза?

Табийки, бизнинг номимиз совриндорлар орасида янграган маҳал.

alt

Айтинг-чи, ушбу саммит Ўзбекистонда ҳам ўтказилса долзарб бўладими? Ёки ушбу саммит фақат Россияга мўлжалланган эдими?

Аслини олганда, Москвадаги саммит ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган ош чемпионатидан илҳомланиб уюштирилган десак муболаға бўлмаса керак. Чунки ўтган йили Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги “Хон балиқ” жамоа хўжалигида, 1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ҳайрия ош чемпионати бўлиб ўтган эди, ўшанда 17 та жамоа қатнашганди.

Агар насиб этса жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг ташаббуси билан Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида ҳам Фарғона водийси бўйича ош чемпионатини ташкиллаштириш ниятимиз ҳам йўқ эмас.

Келажакдаги режаларингиз

alt

Келажакдаги касбий  режаларингиз хакида гапириб берсангиз. Яқин орада янги лойиҳаларни режалаштирганмисиз? Илтимос, шуларга бир оз тўхталиб ўтсангиз.

Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар, аскар эмас дейишади, худди шу каби ўз ресторанини очишни орзу қилмаган ошпаз ошпаз эмас. Албатта яқин келажакда Oshxona.Uz тамаддихонаси очилиб қолса ҳам ажаб эмас. Қолаверса сайтда чоп этилиб борилаётган рецептларни жамлаб, миллий ошхонамизга оид китоб ҳам чоп этилса ажаб эмас.

Яқин келажакда ватанингизга қайтиш ниятингиз борми?
 
Ҳа, албатта.

Келажакдаги режаларингизда ўзингизга тегишли ошхона очиш ниятингиз борми?

Аслида бу ҳақда то тамаддихонамиз очилгунча овоза қилиш ниятимиз йўқ эди, аммо сизнинг саволингиз ва сайтингиз орқали айтишга тўғри келди.

Насиб этса келаси ойда Oshxona.Uz тамаддихонаси очилишини режалаштирганмиз, айни дамда қурилиш ва таъмирлаш ишлари кетмоқда. Очилиш маросимига барчангизни таклиф этиб қоламиз.

alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-08-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг