alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Қаерда очиқ ҳавода тамадди қилиб олиш мумкин

Иссиқ кунларда биз тетиклантирувчи салқинлик ҳақида тез-тез ўйлаймиз ва кеч тушиши билан куннинг иссиғидан дам олиб, мазали тамадди қилиш мумкин бўлган шинам айвон қидирамиз.





 

Айвон ва пешайвонли пойтахт ресторанлари шарҳини эътиборингизга ҳавола қиламан:

 

Amore Mio


altalt

60 кишилик ёзги айвонга эга  чиройли итальянча ресторан.  Шунга мувофиқ равишда таомномада италиялик ошпаз Антонелло Де Паскуаль тайёрлаган итальянча таомлар.  Десертга эса, шу ерда тайёрланган ҳақиқатан ҳам жуда мазали музқаймоқ! Романтик ёки оилавий кечки овқат учун жуда мос.

Бир кишилик ўртача чек: 100 000  сўм
Иш вақти: 12.00-24.00
Банд қилиш: +99890 977 00 06
alt

 

CinZZano TeraZZa


altalt

Дўстлар билан биргаликда мазали тановвул қилиб ва чилим чекиб, ҳордиқ олиш мумкин бўлган таниқли ёзги майдонча.
Аммо, муассаса ўзини оилавий доира учун деб ҳисоблайди, чунки  у болалар майдончасига эга.
Бу ерда тез-тез эстрада юлдузлари Севара Назархон ва DJ Piligrim чиқиш қилишади.  Оқшомлари бу ерда пойтахтнинг энг яхши мусиқий жамоаси ижро этади, болалар соатидан кейин эса, DJ пульт олдига туради ва рақс майдони бирданига жонланиб кетади. Майдон 600 ўринга эга, таомнома европа, муаллифлик таомлари ва кабоблардан иборат.

Бир кишилик ўртача чек: 70 000-100 000  сўм
Иш вақти: ҳар куни 11.00 дан охирги меҳмон кетгунча.
Банд қилиш: +99871 235 00 15, +99890 325 57 55
alt

 

Dar


altalt

Dar ресторани Тельман паркида жойлашган. 2та айвони бор: 40 кишилик ва 8 кишига мўлжалланган 6 та шийпончали айвон, ҳамда 30 ўринлик 1 та ҳудуд. Турли-туман  ва ривожлантирувчи ўйинчоқларга эга болалар майдончаси  ота-оналарга хотиржамликка тўла вақт ҳадя этади. Таомлар аралаш: яъни европа, япон, италия таомлари ва кабоблар. Ресторан оилавий доиралар учун. Мусиқа жонли ёки фонограммада, банкет қилсангиз рақс учун майдонча бор.

Бир кишилик ўртача чек: 90 000 сўм
Иш вақти: душанба-якшанба 12.00 дан 00.45 гача.
Банд қилиш: +99871 237 35 45
alt

 

Fashion bar


altalt

Шаҳар марказида жойлашган ва 30 ўринли ёзги айвонга эга бар сирасига киради. Рre-party учун жуда мос. Қаймоқли соусдаги барра сёмга, товуқ ва стейкларни татиб кўриш тавсия этилади. Япон таомлари ва албатта аъло коктейлларнинг катта танлови. Асосан, суҳбатингизга халал бермайдиган фонограммали мусиқа янграйди, бу эса анча муҳим. Аммо баъзан пойтахт бенд ёки дижейлари чиқиш қилиб туришади.

Бир кишилик ўртача чек: 150000 сўм
Иш вақти: 12.00 дан 03.00 гача.
Банд қилиш: +99871 252 78 72, +99871 252 78 73
alt
 

Harem Terrace


altalt

Эҳтимол, пойтахтдаги ягона,шаҳар марказидаги меҳмонхонанинг  энг охирги 8 қаватида жойлашган  айвон. Оқшомлари у ердан тунги шаҳар кўриниши ишқибозлари учун ажойиб манзара очилади.
60 кишига мўлжалланган айвон иккига бўлинган: бир томонда юмшоқ диван ва телевизорли 8 ўринлик  чодирлар, иккинчи томонда стол-стулли ўринлар.
Таомлар: европа, турк, ўзбекча. Таомномада кабоб ва барбекюлар бор.

Бир кишилик ўртача чек: 100000 сўм
Иш вақти: 09.00 дан 24.00 гача.
Банд қилиш: +99871 140 20 00
alt

 

La Terrasse


alt

Салқин анҳор соҳилида жойлашган 200 ўринли шинам ва катта айвон. Бу ресторанда романтик кечки овқатланиш ҳам, дўстлар билан терлаб турган кружкалардан муздай пиво ичиш ҳам, кейин эса қўшни жойдаги клубга ўтиш ҳам мумкин.  Таомнома европа ва япон таомларидан иборат.
Бу жой хивача қўй гўшти билан машҳур.
Кўпинча ресторанда жонли мусиқа ва юлдузларнинг чиқишлари бўлиб туради. Рақс майдони ҳам бор.

Бир кишилик ўртача чек: 30000 - 60 000 сўм
Иш вақти: 18.00 дан.
Банд қилиш: +99871 252 39 37, +99890 984 30 00
alt

 

Shedevr garden


altalt

Ресторан шаҳар марказидан узоқда жойлашган, аммо бунинг яхши томони ҳам бор. У Кўкча маҳалласининг ичкарисида жойлашган. Шийпончаларга бўлинган катта майдон 250 кишига мўлжалланган.  Болалар қувлашмачоқ каби фаол  ўйинлар ўйнашлари мумкин бўлган ҳудуд борлиги ва боғ бўйлаб аста сайр қилиб юрган лайлак ва ўрдаклар болалар майдончаси йўқлиги ўрнини босиб кетади.
Таомлар: кавказ (кабоблар), ўзбек, европача.
Рақс майдони йўқлиги  сокин оилавий ҳордиқ чиқаришга ундайди.

Бир кишилик ўртача чек: 65 000 сўмдан бошлаб
Иш вақти: 11.00 дан 00.00 гача.
Банд қилиш: +99871 243 16 36
alt
 

Sarbon Appetit


altalt

Шарқона услубдаги ҳақиқатан ҳам шинам, оилавий ресторан. 40 кишилик кичик банкет ва чет эллик меҳмонларни миллий таомлардан татиб кўришга таклиф қилиш учун мос жой.

Бир кишилик ўртача чек: 85 000 сўм.
Иш вақти: 12.00 дан 00.00 гача.
Банд қилиш: +99871 234 47 47, +99871 234 94 44
alt

 

Sato ва Караван


alt


Иккала ресторан ҳам CaravanGroup тармоғига киради. Уларни биргаликда кўрсатаётганимга қарамай, сервис сифати ва ўзбек таомларидан бошқа ҳамма нарсалар бир-биридан фарқ қилади.

SATO - 60 ўринли айвондаги  шарқона Хива устунлари, жонли иҳота  қуёшдан ҳимоя ва  айвон безаги бўлиб хизмат қилади.

Бир кишилик ўртача чек: 50000 сўм.
Иш вақти: 11.00 дан 03.00 гача.
Банд қилиш: +99871 150 06 60, +99871 150 99 49
alt

 
alt

Караван - миллий услубда безатилган ёзги ҳовли. Иккала ресторан ҳам оилавий ўтиришлар учун мос. Бу ресторанларда кўпинча пойтахт меҳмонларини учратиш мумкин,  Караванда улар учун  ресторанга ташриф буюрган дунё юлдузлари фотосуратлари қўйилган ҳурмат тахтаси мавжуд.

Бир кишилик ўртача чек: 50000 сўм.
Иш вақти: 11.00 дан 03.00 гача.
Банд қилиш: +99871 150 75 55, +99871 150 66 06
alt
 

Studio Cafe


alt

Шаҳардаги ҳаммага маълум жой.  Кафе-барнинг ёзги майдончаси катта бўлмаса ҳам, жуда сиғимли - 60 ўринли.  Бу ерда сизга алоҳида таъкидласа бўладиган стейклар ва европа таомларини таклиф этадилар.  Албатта коктейллар ва ичимликларнинг  катта танлови мавжуд. Тушликда бизнес-ланчга келиш мумкин, кечки пайт эса бўш ўрин топиш қийин, шунинг учун олдиндан буюртма бериш маъқул.

Бир кишилик ўртача чек: 60000 сўм.
Иш вақти: 11.00 дан 24.00 гача.
Банд қилиш: +99871 233 06 01
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-06-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг