alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Қулупнайли 5та ширинлик

Қулупнайли Панна котта

alt

Тайёрланиш услуби:

Желатинни кичик идишга солиб, бир-икки қошиқ сув қуямиз ва 40 дақиқага қабариш учун қолдирамиз. Тухум сариғидан крем тайёрлаймиз. Тухумларни оқидан ажратиб оламиз, оч сариқ тусга киргунга қадар кўпиртирамиз. Аста-секинлик билан шакар қўшиб, кўпиртирамиз. Қуюқ, майин масса ҳосил бўлиши керак. Тухум сариғи кўпиртирилаётган идишни қайнаб турган сув солинган идишда исигунга қадар кўпиртирамиз. Тайёр кремни устига пленка ёпиб, совигунга қадар қолдирамиз. 

Қулупнайни ювиб, тозалаб, блендерда бир-икки чой қошиқ шакар қўшиб, пюре холига келтирамиз. Маскарпоне пишлоғини санчқи ёрдамида эзиб, кремимизга қўшамиз. Аралаштириб, кўпиртирамиз. Қабарган желатинни қулупнайли пюре билан аралаштирамиз. Тайёр массани маскарпонели кремга қўшамиз. Ҳосил бўлган массани қолипларга қуйиб, 4 соатга музлатгичга қўямиз. Панна котта тайёр! Тортишдан олдин таъбга кўра безатамиз. 

Қулупнайдан момиқ ширинлик

alt

Тайёрланиш услуби:

Қулупнайни ювиб, қуритиб, тўғраб оламиз. Тухум оқини шакар ва лимон соки билан кўпиртирамиз. Сули ёрмасини қуруқ товада қовурамиз. Қолипга озгина сули ёрмаси солиб, устидан навбатма навбат кўпиртирилган қаймоқ ва қулупнайни териб чиқамиз. Энг устига кўпириирилган тухум оқини солиб, сули ёрмаси ва ялпиз барги билан безатамиз.

«Қулупнайли булутлар»

alt

Тайёрланиш услуби:

Қулупнай, лимон шарбати ва қанд упасини аралашириб, майин пюре ҳолатига келтирамиз ва кастрюлга соламиз. Желатин қўшиб, 5 дақиқага қолдирамиз. Пюрени оловга қўямиз, тинмай аралаштириб турган ҳолда иситамиз, лекин, қайнатмаймиз. Желатиннинг охиригача эришини кутамиз. Желатинли аралашмани каттароқ идишга элакчадан ўтказиб оламиз ва хона ҳароратигача совитамиз. Аралашма совигунга қадар қолипимизга пергамент қоғоз ёйиб, ёғлаб оламиз. Совиган пбрени миксер билан бироз кўпиртириб оламиз. Кўпиртириш чоғида аралашма очаради ва кўпаяди. Аралашмани қолипга солиб, утсини текисланг. Хона ҳароратида 10-24 соатга қолдиринг. Тайёр десертни кесиб, дидингизга кўра безатинг.

 «Мевали муз» музқаймоғи

alt

Тайёрланиш услуби:

Шакарни сувга солиб, тўлиқ эригунга қадар иситамиз ва лимон шарбати қўшамиз. Қулупнай ва кивини тозалаб, иккита алоҳида идишда эзиб оламиз. Шакарли қиёмни иккига бўлиб, ярмини қулупнайга, ярмини кивига қўшамиз. Қолипга ярим қилиб қулупнайли пюрени қуямиз ва музлатгичга 1 соатга қўямиз. Бир соатдан сўнг қотган қулупнайли пюренинг устидан кивили пюрени қуйиб, қолипни тўлдирамиз ва 2-3 соатга музлатгичга жойлаймиз. Мевали музқаймоқ тайёр!

Қулупнайли варениклар

alt

Тайёрланиш услуби:

Идишга ун, туз ва майдаланган сарёғни соламиз. Қайноқ сувни аста қуйиб, қошиқ билан аралаштириб турамиз. Қумоқлари қолмаслиги учун яхшилаб аралаштирамиз. Хамирни ун сепилган столга ағдарамиз, чўзилувчан ва майин бўлгунга қадар қорамиз. Ярим соатга совутгичга қўямиз. Ярим соатдан сўнг тайёр хамирни ёйиб, айланачалар кесиб оламиз. Тозаланган ва майдаланган қулупнайни солиб тугиб чиқамиз ва парда пишириб оламиз. Пишиши учун 3-4 дақиқа кифоя. Ёқимли иштаҳа!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг