alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Қулупнайнинг фойдали хусусиятлари

1. Қулупнай организмни ёшартиради.

alt

Қулупнайда алмашинув жараёнини фаоллаштирадиган углеводлар устунлик қилади, бу эса ўз навбатида организмдаги ҳужайраларнинг тезроқ янгиланишига шароит яратади.
 

2. Қулупнай тана ҳароратини пасайтиради ва қонни суюлтиради.

alt

Шунингдек қулупнай қон суюлишига кўмаклашади. Организм учун айниқса нордонроқ қулупнай фойдали, шу сабабли уни шакар билан эмас, балки сутли маҳсулотлар – сметана, қаймоқ ёки сут билан истеъмол қилган маъқул.
 

3. Қулупнай энергия билан таъминлайди.

alt

Қулупнай таркибида етарли миқдорда органик шовул кислотаси мавжуд бўлиб, мазкур модда танани энергия билан таъминлаш хусусиятига эга.  
 

4. Қулупнай дисбактериозни даволайди.

alt

Қулупнайдаги полисахаридлар органик кислоталар билан биргаликда ичак микрофлорасини  нормаллаштиришга, дисбактериозни олдини олишга ва организмдан токсинлар ҳамда оғир металларни ҳайдашга ёрдамлашади.

 

5. Қулупнай – тирик поливитамин.

alt

 Қулупнайни мунтазам истеъмол қилиниши мавсумий авитаминозни енгади ва организмни С, Е ва В гуруҳи витаминлари билан тўйнтиради. Бундан ташқари қулупнай таркибида юқори миқдорда металл моддалар – марганец, калий, кальций, мис, кобальт, молибден хусусан енгил ҳазм бўладиган шаклда мавжуд.   
 

6. Қулупнай – табиий косметолог.

alt

Қулупнайдан косметологияда жуда кўп  фойдаланилади. Агар ундан тўғри фойдаланса, у тери, соч ва тирноқ билан боғлиқ бир қатор муаммолардан қутулиш мумкин.
 

7. Қулупнай нитратлардан холи.

alt

Қулупнай ўстириш учун қандай ер бўлишининг аҳамияти йўқ. Асосийси намлик етарли миқдорда бўлиши керак. Мазкур резавор ўғитларга муҳтож эмас, демак нитратлар ҳам унда деярли учрамайди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-04-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг