alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Самарқанднинг энг яхши ресторанлари

ZLATA PRAGA


Zlata Praga – Самарқанд учун ноодатий ресторан бўлиб, масканнинг интерьери эски Чехиянинг пивахонасини эслатади. Шарқнинг юрагида Праганинг бўлаги десак ҳам муболаға бўлмайди.

Бир кишилик ўртача чек: 40 000 сўм
Ошхонаси: ўрта ер денгизи, европача ва ўзбекча
Татиб кўриш керак: колбаскалар
Мўлжалланган: 200 кишига
Иш вақти: 11:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 59
Телефон: +99891 5545888

 

BAR BQ


Bar BQ – ҳақиқий инглиз паби. Бу ерда сиз мазали стейкларни тановвул қилиб, дўстларингиз билан бильярд ўйнашингиз мумкин бўлади.

Бир кишилик ўртача чек: 40.000 сўм
Ошхонаси: европача ва итальянча
Татиб кўриш керак: стейклар, паста, пицца
Мўлжалланган: 80 кишига
Иш вақти: 11:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 59
Телефон: +99891 5545888

 

«НОВЫЙ АРБАТ»


«Новый Арбат» бу – ўзбек, рус ва европа ошхоналарининг уйғунлиги. Масканнинг интерьери 90-йилларни урфида безатилган, ёмғирли кечалар таассуротини тақдим этувчи ранглар романтика холатини яратади. Деворларда Питер ва Моска шаҳарларининг кўчалари тасвирланган. Танлов учун ресторанлда 2 хил зал мавжуд: биринчи қаватда ва цокол қаватида.

Бир кишилик ўртача чек: 40000 сўм
Ошхонаси: европача ва итальянча,русча ва миллий
Татиб кўриш керак: пиёзли шўрва, кўзиқоринли соусдаги чўчқа гўшти, димланган мол гўшти
Мўлжалланган: 300 кишига
Иш вақти: 11:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 142
Телефон: +99891 5508111

 

«БЛИННАЯ ПОЧТА № 5»


«Блинная почта № 5» – ноёб номга эга кичкинагина бир маскан. Бу ерда катта мехр билан турли ҳил начинкали блинчиклар тайёрлашади. Маскан француз кахвахонасини эслатади, фақат бу ерда сиз қахва билан курасан эмас, балки чой билан блинчикларни тановвул қиласиз.

Бир кишилик ўртача чек: 20.000 сўм
Ошхонаси: европача ва итальянча
Татиб кўриш керак: пицца, паста
Мўлжалланган: 30 кишига
Иш вақти: 12:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 66
Телефон: +99891 1879245, +99866 2336296

 

«СТАРАЯ АРБА»


Старая Арба ресторани, Арба меҳмонхонаси қошида очилган бўлиб, 2012 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Танлов учун мазкур ресторан 2та банкетлар учун катта ва кичкина зални тақдим этади. Катта зал асосан тўй тантаналари учун мўлжалланган, кичкина залда эса ташриф буюрган сайёҳлар меҳмон бўлишади. Интерьер шарқона урфда.

Бир кишилик ўртача чек: 30000 сўм
Ошхонаси: европача ва ўзбекча
Татиб кўриш керак: харавац, қишлоқ услубида тайёрланган гўшт
Мўлжалланган: 300 кишилик жой
Иш вақти: 10:00-23:00
Манзил: Самақарқанд шаҳри, М.Қашгари кўчаси, 92
Телефон: +99866 2330577

 

PLATAN


Ушбу рестораннинг тарихи атига 2 хонадан бошланган. Йиллар давомида эса ана шу 2та хона PLATAN номли катта ресторанга айланган. Рестораннинг бир қисми давлат томонидан қўриқланиётган  XIX асрнинг тарихий меъморчилик обиданинг ичида жойлашган. 15 йилдан буён хизмат кўрсатиб келаётган ушбу маскан нафақат сайёҳларга балки маҳаллий ахолига ҳам жуда маъқул келади. Кенг меню, ноёб интерьер ва жонли мусиқа – барчаси бир жойда мужассам.

Бир киши учун ўртача чек: 40.000 сўм
Ошхонаси: европача, рус ва ўзбек таомлари
Татиб кўриш керак: сарёғли соусдаги медальонлар, илиқ салатлар, кремли-шўрвалар, десертлар
Мўлжалланган: 120 кишилик, ёзги айвон эса 90 киши учун
Иш вақти: 10:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, Пушкин кўчаси, 2
Телефон: +99866 2338049

 

XAN ATLAS


Xan Atlas номли янги ресторан ташриф буюрувчилар учун европача ва миллий таомлар жамланмасини тақдим этади. Масканнинг интерьери энг майда детелларгача ишланганки, бетакрор муҳитни ҳис этасиз. Атлас матоси, сўзана, шарқона безаклар, дўппилар тўплами, эски суратлар ва миллий мусиқий асбоблар билан безатилган.

Бир кишилик ўртача чек: 35000 сўм
Ошхонаси: европача ва ўзбекча
Татиб кўриш керак: дўлма, шўрва, салатлар, десертлар
Мўлжалланган: 150 кишилик
Иш вақти: 10:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, М.Қашгари кўчаси, 92
Телефон: +99890 6055550

 

САМАРҚАНД ресторани


Самарқанд ресторани – бу катта ресторан мажмуаси. У ерда рус ва шарқона услубдаги заллар мавжуд. Биринчи зал миллий ўзбек йўналишида безатилган, нақшли девор, биллур қандиллар ва катта колоналарни кўриш мумкин. Иккинчи зал эса рус зал. Бу ерда сиз ўзингизни русларнинг бувиси уйига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Кенг қамровли меню сизни бу ерда узоқ вақт қолиб кетишингизга сабаб бўлади.

Бир кишилик ўртача чек: 30000 сўм
Ошхонаси: русча, европача ва ўзбекча
Татиб кўриш керак: ун оши, кабоб, зираворли қўй гўшти
Мўлжалланган: миллий зал 250 кишига, рус зали 100 кишига
Иш вақти: 10:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, М.Қашгари кўчаси, 54
Телефон:  +99895 5005559

 

SUZANI LOUNGE BAR


Suzani Lounge Bar – миллий йўналишдаги лаунж. У ерда миллий таомлар замонавий йўналишда тортиқ этилади. Масканнинг интерьери лол қолдиради. Кириш қисми эски сандиқлар, деворларда сўзана, ёғоч билан ўралган жой. Шарқни тўлақонли хис этиш имкониятига эга бўласиз. Ёзги вақтда эса иссиқ мавсум учун иссиқ айвонлар хам кўзда тутилган.

Бир кишилик ўртача чек: 30 000 сўм
Ошхонаси: миллий
Татиб кўриш керак: мастава, лағмон, кабоблар
Мўлжалланган: 70 кишига
Иш вақти: 10:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 59
Телефон:  +99891 5545888

 

BLUES BAR


Blues - бар-кафе 1998 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Маскан шу қадар мусиқа билан бойитилганки, ҳаттоки замонавий фильмнинг декорацияси деб ўйлайсиз. Бардаги ҳар бир нарса ўз тарихига эга ва жуда қадирли ҳисобланади. Бутун Ўзбекистон бўйича фақат шу ерда сиз пианино  – бар стойкаси ва шипдаги контрабасни кўришингиз мумкин.

Бир кишилик ўртача чек: 20 000 сўм
Ошхонаси: европача ва итальянча
Татиб кўриш керак: пицца, паста
Мўлжалланган: 30 кишига
Иш вақти: 12:00-23:00
Манзил: Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 66
Телефон:  +99891 1879245, +99866 2336296

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг