alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Тошкентда очилган янги масканлар

L’OLIO

alt

Маскан ўзида итальянча кафе ва гастрономни мужассам қилган. Ташриф буюрган меҳмонлар Италиянинг Casa Rinaldi ишлаб чиқарувчиси маҳсулотларини харид қилиш имконига эгалар. Икки қаватли ва айвонга эга маскан таомномасидан пицца ҳамда пастанинг турли хиллари, панини ва брускетталар, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган салатлар ўрин олган.

Манзил: Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 16Б 
Телефон: +99897 4322243


ƏNCIR

alt

Озарбайжон таомлари ресторани Қозоғистон элчихонаси яқинида жойлашган. Ташқарисидан муҳташам қалъани эслатувчи маскан интерьери алоҳида эътиборга лойиқ. Ресторан дизайни устида иш олиб борган рассом Заур Мансуров, унда бир қанча услуб ва маданиятни акс эттиришга ҳаракат қилган.

Манзил: Абай кўчаси, 12
Телефон: +99899 8559050
 

GO`SHT KIDS

alt

Go`sht Group компаниясининг яна бир лойиҳаси бўлиб, болажонлар ресторани. Болалар майдончаси маскандаги марказий жойлардан бўлиб, таомнома ҳам айнан кичкинтой меҳмонлар учун мослаштирилган, унга мазали «кидс-бургерлар», Микки Маусдан чучварачалар киритилган.

Манзил: Миробад кўчаси, 21/1
Телефон: +99897 1308800


«ЧАЙКОФ ТУЗЕЛЬ»

alt

Пойтахтимиздаги машҳур қаҳвахонанинг тўртинчи филиали Яшнобод туманидаги Centara автомарказида очилди. «Чайкоф» қаҳвахонасидан ташқари, у ерда автомобиль ювиш шаҳобчаси ва Bibigon кафеси ҳам мавжуд.

Манзил: Яшнобод тумани, Тузель-2 массиви, 22В уй
Телефон: +99897 7811666
 

LUNGO BY COOKBOOK

alt

Таниқли CookBook кафеси ижодкорлари томонидан тақдим этилган пойтахт марказидаги яна бир қаҳвахона. Турли хил пишириқлар, десертлар, байрам тортлари барчага манзур келади. ArtBox студиясидан эса ижодий маҳорат дарслари ҳам ўтказилади. 

Манзил: Мустақиллик проспекти, 6 уй
Телефон: +99871 2330034
 

ILLUZION BAR

alt

Катта бўлмаган лаундж-бар ўз меҳмонларига енгил коктейллар ва газакларни таклиф этади. Дам олиш кунлари эса диджейлар чиқишидан баҳраманд бўлиш мумкин.

Манзил: Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 34
Телефон: +99893 5515174

 

Пойтахтимизда йил бошидан очилган бошқа масканлар билан бизнинг сайтда бу ерда танишинг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-03-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг