Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Ҳайит пишириғи "Бўғирсоқ" рецепти
Ҳайит байрами арафасида ҳар бир мусулмон хонадонида ҳайит пишириқлари пиширилиши ҳеч биримизга сир эмас. Бугун сизга мен бўғирсоқ пишириғини тўғри ва осон тарзда қандай пишириш мумкинлиги ҳақида айтиб бераман. Менинг рецептим фотосуратлар билан ҳамоҳангликда тақдим этилаётганлиги боис сизга тушунарли бўлади. Шунинг учун тайёрлай олишингизга ҳеч ҳам шубҳа қилманг.
Оширилган ҳамирдан бўғирсоқ.
Керакли маҳсулотлар::
500 гр ун,
200 мл сут,
1 та тухум,
1/4 стакан шакар,
75 гр сарёғ,
Бир чимдим туз,
Қовуриб олиш учун 500 мл ўсимлик ёғи.
Аввалига хамир қориб олиб, пакетга ўраб 30-40 минутга тиндириб қўясиз.
Хамирни хасипга ўхшатиб бўлиб олинг ва ёнғоқ шакли катталигида бўлакчалар кесинг.
Хамир бўлакчаларини ғалвирга ёки човлига қўйиб бош бармоқ ёки кафт билан сал босиб айлантириб, шакл беринг.
Қиздирилган ўсимлик ёғида ҳар томонидан паст оловда пишириб олинг.
Тайёр бўлган бўғирсоқни дастурхонга ўз таъбингизга кўра тортиқ этинг.
Ёқимли иштаҳа!
Келаётган Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!!!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
17-07-2015
ИЗОҲЛАР 0