Таом
Ёнғоқлар фойдаси ҳақида қизиқарли фактлар
Кунига бир ҳовуч ёнғоқ истеъмол қилсангиз, сиз асабийлашишдан холи бўласиз. Ундаги фойдали ёғ кислоталари организмдаги холестерин миқдорини камайтиради. Ёнғоқ таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари, каротин, йод, калий, магний, темир моддаси, А1 ва Е витаминлари мавжуд.
Ўрмон ёнғоғининг 60% ёғдан иборат. Улар ўсаётган организм учун жуда ҳам фойдали. Ўрмон ёнғоғидаги темир моддаси камқонлик касаллигини олдини олса, кальций суяк ва тишларга фойдали. Яна бу маҳсулот ёнғоқ сингари қондаги холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга.
Ерёнғоқда айниқса ҳомиладор ва она бўлишга тайёргарлик кўраётган аёллар учун жуда ҳам муҳим бўлган фолий кислотаси мавжуд. Унинг таркибидаги аминокислоталар организмда енгил сингадиган кўринишда мужассам бўлган. Бундан ташқари ерёнғоқ таркибида РР, В1, В2, D витаминлари, калий, фосфор микроэлементлари бор. Етарли миқдорда ерёнғоқ истеъмол қилган инсон хотира пасайишидан азият чекмайди.
Бодом мағизи қон, жигар, буйрак тозалаш, сафро ҳайдаш хусусиятларига эга. Ширин бодом мағизи микролементлар ва витаминларга бой. Хом бодом қийин ҳазм бўлиши сабабли уни шакар ёки асал билан истеъмол қилган маъқул. Таркибидаги фосфор, кальций, темир, аминокислоталар мия фаолиятини яхшилайди.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
24-03-2017
ИЗОҲЛАР 0