ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Жазирама ёз учун яхна ичимликлар

2342
0

Бугун сизлар учун тақдим этадиган рецептларимиз нафақат кундалик чанқовингизни қондириш учун, балки байрам тантаналрингизда дастурхонингизга кўрк бағишлаш учун ҳам ас қотади. «Ён дафтар»ингизга сақлаб қўйинг.
 

Классик лимонад

alt

Масаллиқлар:

3 дона йирик лимон
1 дона апельсин
4–5 ош қошиқ шакар
700 мл сув
350 мл газланган сув

Тайёрланиш усули:

Апельсин ва лимонларни пўстини артиб, шарбатини сиқиб чиқаринг.  Барча масаллиқларни кастрюлга солинг. 3 ош қошиқ шакар ва 700 мл қайноқ сув қуйинг. Совутиб, 4-5 соатга музлатгичга қўйинг. Сўнг сузиб олинг ва қолган шакар билан газланган сувни қўшинг. Лимон бўлаклари ва ялпиз билан безатинг.
 

Малинали лимонад

alt

Масаллиқлар:

1 стакан малина (тахминан 170 г);
1 дона лимон;
100 г шакар;
800 мл совуқ сув + яна 200 мл қиём учун;
муз, ялпиз ва безатиш учун малина доналари.

Тайёрланиш усули:

200 мл сув ва шакарни қайнатиб, қиём тайёрлаб оламиз. Қиёмга малинани солиб, яхшилаб эзамиз. Малинанинг уруғидан қутулиш учун қиёмни элакдан ўтказиб олиш керак бўлади. Қиём совугач, лимоннинг шарбатини эзиб чиқарамиз ва унга қўшамиз. Қолган сувни ҳам қиём билан аралаштириб, муз, малина доналари ва ялпиз билан безатамиз.
 

Олчали лимонад

alt

Масаллиқлар:

1 дона йирик лимон
2 дона апельсин;
3–4 дона ялпиз шохчаси;
100 мл қиём;
муз;
газланган сув.

Тайёрланиш усули:

Битта апельсиннинг ярмини ва лимоннинг тўртдан бирини бўлакларга бўлиб оламиз. Қолганидан шарбатини эзиб, чиқарамиз. Графинга мева шарбати ва қиёмни қуямиз, ялпизни кафтимиз билан эзиб, соламиз. Графин ярим бўлгунга қадар муз қўшамиз. Қолганини газланган сув билан тўлдирамиз. Мева бўлаклари ва ялпиз билан безатамиз.
 

Ялпизли лимонад

alt

Масаллиқлар:

250 мл сув
125 г шакар
4–5 дона ялпиз шохчаси
2 дона апельсин
1 дона лимон
1 л «Спрайт» ёки газланган сув

Тайёрланиш усули:

Шакарни кастрюлга соламиз ва сув қўшиб, қайнаб чиқишни кутамиз. 5 дақиқа давомида қайнагач оловни ўчирамиз ва қиёмга ялпиз солиб, совутишга қўямиз. Лимон ва апельсинларнинг шарбатини эзиб, қиёмга (ялпизни олиб ташлаймиз) қўшамиз ва газланган сув ёки «Спрайт» билан аралаштирамиз. Муз бўлаклари, ялпиз ва цитрусли мевалар билан тортамиз.
 

Шафтолили лимонад

alt

Масаллиқлар:

3 дона шафтоли;
2 дона лайм;
2 дона лимон;
4–5 ош қошиқ шакар;
1 л совуқ сув;
муз

Тайёрланиш усули:

Шафтолини пўстини артиб, данагини олиб ташлаймиз. Бўлакларга бўлиб, идишга соламиз. Шу идишга эзилган лайм ва лимонлар шарбатини қуямиз, шакар қўшамиз. Сув қуйиб, блендерда яхшилаб эзамиз. Муз бўлаклари билан тортамиз.

alt

Бу ичимликлар ёзнинг жазирамасини осонроқ енгишга жуда қўл келади. Оилангиз ва яқинларингиз учун тайёрлаб кўринг. Ва албатта, рецептларни дўстларингиз билан бўлишинг!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-06-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг